LCD-телевизор ва монитор экранидаги доғларни осон кетказишнинг энг арзон усули

  •   DiMaX
  •  2835
  •  29.10.2019 17:06

LCD-телевизор ва монитор экранидаги доғларни осон кетказишнинг энг арзон усули

Уйингиз ёки ишхонангиздаги телевизорнинг экранини ва компьютерингизнинг мониторини тозалашда одатдаги тозаловчи воситаларни умуман ишлатмаслик керак. Хусусан, суюқ кристалли экранларга уларнинг таркибидаги аммиак моддаси зарар етказади.

ЎҚИНГ: DIA 2019: энг зўр дисплейлар эълон қилинди

Экрандаги чангни ёки бармоқ изини шунчаки юмшоқ қуруқ латта билан ҳам тозаласа бўлади, аммо жиддий доғлар бўлса-чи? Бунинг учун мутахассислар махсус қўлбола аралашма тайёрлашни тавсия этишади. Унинг ёрдамида ҳатто маркерда чизилган изларни ҳам кетказса бўлади, энг асосийси – у жуда арзонга тушади.

Ушбу «мўъжизавий» аралашмани тайёрлаш учун бизга оддий дистилланган сув ҳамда изопропил спирти (изопропанол) керак бўлади. Бундай спиртни дорихоналар ёки хўжалик моллари дўконларидан топиш мумкин.

ДИҚҚАТ! Изопропанол ўрнига бошқа (этил спирти, ацетон, толуол, этил кислота, аммиак ёки метилхлорид каби) моддаларни қўллаб бўлмайди. Шунингдек, ойна ювиш воситаларини ҳам ишлатмаганингиз маъқул – уларнинг таркибида аммиак бўлади.

ЎҚИНГ: Телевизор танлашда нимага эътибор қаратиш керак?

Демак, дистилланган сув ва изопропанолни тенг миқдорда аралаштириб оламиз. Кейин майин (лекин пахмоқ бўлмаган) матодан қилинган тоза латтани унга бўктириб олиб, сиқиб ташлаймиз. Шундай ҳўл латта билан LCD-экранларни қаттиқ босмасдан, енгил ҳаракатлар ёрдамида артса бўлади. Ушбу аралашма дисплейни ярқиратиши билан бирга, унга зарар етказмайди ҳам.

ЁДДА ТУТИНГ! Мазкур аралашма билан артишдан аввал телевизор ёки мониторни электр тармоғидан узиш, агар қизиб турган бўлса, совигунича кутиш керак бўлади. Сўнг эса дастлаб оддий қуруқ латта ёрдамида унинг чангини оламиз, кейин эса аралашмага бўктириб, сиқиб олинган латта билан артамиз. Тозалаш ишларини тугатгач, экраннинг ўзи қуришини кутамиз ва буткул қуриганидан кейингина ёқамиз.

Дарвоқе, Terashop.uz интернет-дўконимизда турли телевизорларни 1 155 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш, мониторларни эса атиги 799 000 сўмдан бошланган нархлар эвазига харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Телевизорни текшириб харид қилинг

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!