Leagoo Power 5: 65 Мп сурат олувчи қувватдор смартфон

Leagoo Power 5: 65 Мп сурат олувчи қувватдор смартфон

Қизиқарли ва ўзига хос жиҳатга эга смартфонлар доим ҳам флагман бўлавермайдилар. Мисол учун, Leagoo компанияси навбатдаги "марафончи" телефон аппарати Power 5 моделини кутилмаган сифатлар билан тақдим қилди. Бу мобил алоқа воситасини «супер қувватли» деса бўлади. Сабаби унинг қуввати учун 7000 мА соат сиғимли аккумулятор танланган.

Ишлаб чиқарувчи бундай қувват манбаасига эга гаджетига ўртача процессор танлаган. Helio P23 чипини қувватни тежайдиган илғор процессор деб бўлмаса ҳам, самарадорлик учун етарли. Leagoo Power 5 оператив хотираси 6 гигабайтли, ундаги доимий хотира сиғими 64 гигабайтли.

5,99 дюймли экран Япониянинг таниқли Sharp компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва дисплейнинг сиғими 2160х1080 белгига тенг.

Leagoo Power экранининг нисбати 18:9 стандартли. Қувватдор смартфоннинг дизайни ҳам нисбатан яхшироқ. Олд панелнинг юқори ва қуйи қисмида рақибларниидан қалинроқ виртуал ромлар мавжуд.

Leagoo Power 5 девайси 13 мегапикселли олд камерага эга бўлган. Олд камера фойдаланувчи қиёфасини текширувдан ўтказиш орқали тизимни блокировкадан чиқаради. Смартфоннинг бош камераси қўш датчикли -- 13 Мп + 5 Мп сенсорлар Sony томонидан ишлаб чиқарилган.

Leagoo Power 5 телефон аппарати 5V/5A кучланиши бўйича тезкор қувват олиш технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Девайс Android 8.1 Oreo тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, Power 5 смартфонида 65 мегапикселли Ultra HD тасвирлар олиш мумкин.

Leagoo Power 5 апрел ўрталарида $229,99 нархида сотувга чиқарилади. Уни аввалдан буюртма қиладиганлар эса ютуқли ўйинда иштирок этиш имконига эга бўладилар ва бор-йўғи $1,99 доллар эвазига бу смартфога эга бўлишлари мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!