LED чироғи иловаларидан фойдаланасизми? Унда ушбу мақолани албатта ўқинг

LED чироғи иловаларидан фойдаланасизми? Унда ушбу мақолани албатта ўқинг

LED чироғи иловалари турли хил ақлли функцияларга эга эканлиги билан кўпчиликнинг эътиборини торта олган. Кўплаб фойдаланувчилар турли хил учбу турдаги иловаларни ўз смартфонларига юклаб олганлар. Аммо ушбу турдаги иловлардан фойдаланмаган маъқул. Сабабини эса қуйида тушунтириб ўтамиз. 

Ишониш қийин, аммо камера LED чироқлари смартфонларда доим ҳам бўлавеэмаган. Apple компанияси 2010 йилда чиқарилган iPhone 4 моделигача бўлган смартфонларни LED чироғи билан жиҳозламаган. Ҳозир эса барча Android ёки iOS тизимида ишловчи смартфонларда ушбу чироқлар мавжуд. 

LED чироғи иловалари нима вазифани бажаради? 

LED чироғи иловаларнинг икки хил тури мавжуд. Биринчиси бу шунчаки дисплей ёрқинлигини ошириш ва бўш оқ экранни кўрсатувчи иловлар. Бу турдаги иловалар билан қоронғу жойни экраннинг ёрқинлиги билан ёритиш мумкин. 

Иккинчи турдаги иловлар эса смартфон орқа панелидаги камера LED чироғидан фойдаланади. Бу эса қоронғу жойни янада яхшироқ ёритишга ёрдам беради. Иккала турдаги илова ҳам рекламадагидек ўз ишини бажарса-да, улар фойдаланувчи билмаган баъзи аммалрни ҳам бажариши мумкин. 

LED чироғи иловалари билан боғлиқ муаммолар

LED чироқ иловалари ёруғлик билан таминлаш вазифасини бажаради. Баъзи иловларда эса қўшимча функциялар бўлади. Кўринишидан бу иловлар жудда оддий бўлиб туюлади, аммо бундай бўлмаслиги ҳам мумкин. 

Ҳақиқат шундаки, LED чироқ иловаларининг аксарияти кераксиз рухсатлардан фойдаланиши аниқланган. Бу Android смартфонларда каттароқ муаммо бўлган, лекин баъзи зарарли иловлар iOS тизими учун ҳам яратилган. 

Avast 2019-йилда Google Play дўконида топилган 1000 га яқин LED чироқ иловаларни кўриб чиқди. Ушбу иловаларнинг тўртдан бир қисми 50 дан 77 гача бўлган рухсатларни сўраган. Булар ичидан овоз ёзиш ва контактларни ўқиш каби рухсатлар ўрин олган эди, албатта, бундай рухсатлар биргина LED чироғи учун кўплик қилади.

Қўрқинчли томони шундаки, ушбу иловаларнинг бир нечтаси бир миллиондан ортиқ юклаб олинган. Шунчалик оддий бўлиши керак бўлган иловадан бундай хатти-ҳаракатларни ким ҳам кутар эди?  Яхшиямки, iOS ҳам, Android ҳам смартфонларга кириш рухсатларини бошқаришни такомиллаштирди. 

Ушбу иловлар ўрнига нималардан фойдаланиш мумкин? 

Ҳозирги кунда ушбу иловлардан фойдаланиш учун ҳеч қандай зарурият туғилмайди. Чунки Android ва iOS тизимларида LED чироқни ишга туширувчи махсус тугмалар бор. iPhone'ларда ҳам, Android смартфонларда ҳам ушбу тугма вазифалар панелида жойлашган бўлиб, унинг созланмалари орқали чироқ ёрқинлигини ҳам созлаш мумкин. 

Смартфонлар йиллар ўтган сайин такомиллашиб бормоқда. Баъзи учинчи томон иловалар келтириб чиқарувчи муаммоларга ҳам барҳам берилмоқда. Хусусан, бир пайтлар машҳур бўлган LED чироқ иловаларига бўлган талаб бугунги кунда пасайиб бормоқда. 

ЎҚИНГ: Бу смартфонлардан иложи бўлса фойдаланманг! 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!