LED-чироқлар кўз учун зарарлими?

  •   DiMaX
  •  2813
  •  18.05.2019 16:58

LED-чироқлар кўз учун зарарлими?

Энергия тежовчи чироқлар (лампалар) электр энергияси истеъмоли жиҳатидан анъанавий – чўғланма лампаларга нисбатан тежамкор эканлиги маълум. Уларни ҳам икки турга бўлиш мумкин: симоб буғи асосида ёритувчи (люминесцент) ҳамда ёруғлик-диодли (LED) лампалар.

ЎҚИНГ: Саккиз минг соат тўхтовсиз ёниб турадиган энг қулай лампалар

Булар орасида LED-чироқлар энг тежамкори ва хавфсизи ҳисобланади, лекин франциялик мутахассислар бу фикрни инкор этишяпти. Ушбу мамлакатнинг Озиқ-овқат, атроф-муҳит, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги (Agency for Food, Environment and Occupational Health and Safety – ANSES) эълон қилган ҳисоботда шундай дейилади.

Мазкур ҳужжатда таъкидланишича, LED-чироқлар кўзнинг тўр пардаси ҳужайралари бузилишига ва кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келиши мумкин.

LED-лампалар (светодиодлар) хоналарни ёритишда энг яхши вариант ҳисобланиб келади, чунки улар жудаям кам қувват талаб қилади. Бундан ташқари, замонавий ёруғлик-диодли лампаларни смартфон орқали бошқариш, масалан – ёрқинлигини ва рангини созлаш мумкин.

Шунга қарамасдан, ANSES экспертлари уларни саломатлик учун зарарли, деб топишди. Бундан ташқари, интенсивлиги паст бўлган чироқлардан мунтазам фойдаланиш кўз тўр пардасининг «қариш» жараёнини тезлаштириб, турли касалликларга олиб келиши мумкин, дейишмоқда улар.

ЎҚИНГ: Ёруғлик диодли чироқлардан тўғри фойдаланишни биласизми?