LeEco Le2 смартфонига 10 ядроли Helio X25 процессори ўрнатилади

LeEco Le2 смартфонига 10 ядроли Helio X25 процессори ўрнатилади

Йил аввалида Хитойнинг LeTV гиганти Qualcomm Snapdragon 820 флагман процессори ўрнатилган дунёдаги илк смартфонни тақдим этган эди, энди эса ишлаб чиқарувчи ўн ядроли MediaTek Helio X25 (MT6797T) платформали яна бир “энг-энг” моделни тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда. Модель LeEco бренди остида ишлаб чиқарилиб, Le2 (X620) номини олади. Унинг техник хусусиятлари GFXBench натижаларида пайдо бўлиб улгурди.

LeEco Le2 смартфони 5,5 дюймли Full HD экран билан таъминланган. Тезкор хотира ҳажми 3 Гб , доимий хотира учун ‘эса 32 Гб жой ҳозирланган. Асосий камера сиғими 16 Мп бўлса, олд камера – 8 мегапиксель. Смартфон Android 6.0 Marshmallow операцион системаси асосида ишлайди.

Эътиборлиси, бенчмарк сайтида X520 индексли LeEco Le2 талқини ҳақида ҳам эслатиб ўтилган. У бошқача процессорга эга (частота ва GPU юқоридаги смартфонникидек, фақатгина процессор саккиз ядроли Snapdragon 652), бироқ ички хотира камайтирилган – 16 Гб. Смартфоннинг бошқа хусусиятлари ўзгаришсиз қолган. Янги маҳсулот тақдимоти 20 апрель куни Пекинда бўлиб ўтадиган компаниянинг энг яқин презентациясида ташкиллаштирилади. У вақтга қадар эса Meizu ва Huawei ҳам ўз флагманларини намойиш этади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!