Leef iBridge 3 тўплагичи iPhone доимий хотирасини 256 ГБгача оширади

Leef iBridge 3 тўплагичи iPhone доимий хотирасини 256 ГБгача оширади

Lightning тўплагичлари қаторига янги учинчи авлоддаги Leef iBridge 3 модели қўшилди. Қурилма аввалги аналоглардан кўпроқ хотирага эгалиги билан фарқланади. Бундан ташқари, у хотирада сақлайдиган файлларни ҳимоя қилиш хусусиятига эга.

ibridge-1

Lightning фирмасининг ишонтиришича, агар гаджет бегоналар қўлига тушса, улар барибир хотирадаги маълумотларда фойдалана олмайдилар. Хотирадаги маълумотлар фойдаланувчининг бармоқ излари ва паролларини iBridge’га боғлаш орқали ҳимоя қилинади. Янги гаджет iOS 10 версиясидаги қурилмаларда ҳам ишлаши мумкин.

16 ГБ хотирага эга янги Leef iBridge 3 тўплагичи $16 нархида АҚШда сотувга чиқарилган. Кўпроқ хотирали версиялари қимматроқ нархда сотилади.