Lego болаларга мўлжалланган ижтимоий тармоқни ишга туширмоқда

Lego болаларга мўлжалланган ижтимоий тармоқни ишга туширмоқда

Lego компанияси 13 ёшдан кичик бўлган болаларга мўлжалланган Lego Life ижтимоий тармоғини ишга туширмоқда, деб ёзмоқда Engadget нашри.

Сервис ўз ишлаш механизми билан Instagram ижтимоий тармоғини ёдга солади. Унда болалар ўзлари легодан ясаган ўйинчоқларнинг суратларини ўзаро улашишлари, шунингдек, консрукцияларни ясаш бўйича ўтказиладиган муҳокамаларда қатнашишлари мумкин.

Lego Life тармоғининг директори Роба Лоунинг қайд этишича, ёш болакайлар ўзлари яратган ижод намуналарини нафақат оила ёки дўстлар билан, балки бутун дунё билан баҳам кўришни истайдилар. Бироқ айни бундай форматдаги ижтимоий тармоқлар мавжуд эмас. Биринчи босқичда болакай ота-онасининг электрон почтаси ёрдамида ўзига Lego ID  яратиши мумкин бўлади. Шунингдек, болаларга тармоқда турли никлар остида фойдаланишга рухсат берилади.

Юкланган расмлар атрофлича модерациясидан ўтказилади. Компьютер, биринчи навбатда, одам юзи акс этган расмлар, шахсий маълумотлар ва бошқа тафсилотларни олиб ташлайди. Тармоққа фақат лего билан алоқадор расмлар юкланади.

Ҳозирда сервиснинг iOS ва Android платформасидаги иловаларидан АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Франция каби 4 та мамлакатда фойдаланиш мумкин.