Lenovo’дан янги ноутбук-трансформерлар

Lenovo’дан янги ноутбук-трансформерлар

Lenovo компанияси юқори самарали ва мўжаз YOGA 700 ноутбук-трансформерларни жамоатчиликка расман тақдим қилди. Ошиқ-мошиқли, қайрилма конструкцияли мазкур қурилма 4 режимда ишлаш имконига эга: «ноутбук», «планшет», «презентация» ва «консоль».

Барча моделлар Full HD (1920×1080) стандартли дисплейга эга IPS-матрица ва сенсорли интерфейс билан таъминлаган бўлиб, мазкур сенсорга 10 маротаба чертилса, дисплей автоматик равишда ўчиб қолади.

Ноутбуклар Windows 10 операцион тизимида ишлайди. Аудиотизимга Dolby DS1.0 Home Theater сертификатли стереофоник карнайлар ўрнатилган. Шунингдек, ноутбукда HD (720p) форматдаги веб-камера ва сифатли овоз ҳамда видеоалоқани таъминлаш учун иккита микрафон мавжуд.

Wi-Fi тизими IEEE 802.11 стандарти асосида. Бу модель 802.11 b/g/n стандарт модулидан кўра 3 карра тезроқ ишлайди. Маълумотлар “узатиш-қабул қилиш жавобгарлиги” Bluetooth 4.0.га “юклатилган”.

Юпқа ва енгил, 11-дюйм экранли YOGA 700 мўжаз компьютери хизмат сафарида кўп юрадиганлар учун айни муддао, дейди ишлаб чиқарувчилар. Вазни 1,2 кг, қалинлиги бор йўғи 15,8 мм, аккумулятори автоном режимда 7 соатга етади.

Ўрнатилган Intel Core m3-6Y75 процессори энергия тежамкор. Видеотезлатгич сифатида Intel HD Graphics яхлит модель қўлланилган.

DDR3L оператив хотира 4 Гб хажмда, асосий тўплагич қаттиқ диск (SSD) 128 Гб хажмга эга.

Ташқи боғланишлар учун иккита порт USB 2.0, улардан бири (DC-in) қувватлаш вазифасини бажарса, порт USB 3.0 эса micro-HDMI учун. Шунингдек, картридер (SD/SDHC/SDXC/MMC).

YOGA 700 14 нинг вазни 1,6 кг, қалинлиги—18,3 мм. Қурилма автоном режимда 7 соатгача ишлаши мумкин. Ноутбуклар олтинчи авлод Intel Core i7 процессори, NVIDIA GeForce 940M ёзув картаси, 8 ГБ сиғимли DDR3L ҳамда 256 ГБ ли асосий тўплагич (SSD) билан таъминланган.

YOGA 700 нинг дизайни ўзига хос: аниқ маълумотлар киритишни таъминловчи AccuType чироқли клавиатура ҳамда ишлаш чоғида ёрғуликни камайтириш имконини берувчи қулайликлар ҳам мавжуд. Хуллас, ажойиб тўплам.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!