Lenovo ҳам худди Huawei Mate 20 Pro сингари «тўрт кўзли» камерага эга смартфонини реклама қила бошлади!

  •   DiMaX
  •  424
  •  01.10.2018 12:20

Lenovo ҳам худди Huawei Mate 20 Pro сингари «тўрт кўзли» камерага эга смартфонини реклама қила бошлади!

Huawei компанияси шу ойда Mate 20 ҳамда Mate 20 Pro смартфонларини тақдим этиши маълум – уларнинг бош камераси «квадрат» шаклидаги жойлашуви билан ҳам оригиналдир. Хитойлик техногигант мазкур флагманлари рекламасида купертинолик смартфонсознинг устидан кулаётганидан ҳам хабарингиз бор.

ЎҚИНГ: Mate 20 тақдимоти анонсида Huawei яна Apple’ни масхара қилди

Энди яна бир хитойлик смартфонсоз ҳам худди шундай жойлашувчи тўртта модулли камерага эга смартфон тайёрлаганини айтаётир. Яъни, Lenovo компанияси вице-президенти Чанг Ченг (Chang Cheng) унинг реклама тизерини Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилди.

Тизер тўртта камерали ва «сунъий идрок» функцияларига эга смартфонга ишора қилаётир. Камера объективларининг жойлашуви худди Huawei Mate 20 ҳамда Mate 20 Pro моделларидагига ўхшаш.

Афсуски, янги смартфоннинг на модели, на техник хусусиятлари ҳозирча маълум эмас. Фақат «тўрт кўзли» бу гаджет мана шу октябрь ойида расман намойиш этилишигина айтилаётир.

Дарвоқе, жорий ойда мазкур компаниянинг Lenovo Z5 Pro русумли ромсиз слайдери тақдим этилиши кутилмоқда. Биз унинг «жонли» видеосини ҳам эълон қилганмиз. Эҳтимол, бош камераси тўртта моделли смартфон айнан у бўлиб чиқар.

ЎҚИНГ: Lenovo октябрдаги тақдимотгача сабри етмай, ромсиз Z5 Pro смартфонини кўрсатди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!