Lenovo икки жойидан букланувчи қайишқоқ экранли ноутбук тайёрлаяпти

  •   DiMaX
  •  257
  •  12.01.2019 10:52

Lenovo икки жойидан букланувчи қайишқоқ экранли ноутбук тайёрлаяпти

Турли компаниялар букланувчи смартфон ва планшетлар тайёрлаётган бир пайтда Lenovo янада олдинроққа интилмоқда. У виртуал клавиатурали, Windows 10 тизимида ишловчи буклама ноутбук учун патент олди.

ЎҚИНГ: Смартфон дисплейидагиларни компьютерга симсиз узатишнинг энг осон йўли

Янгича ноутбукнинг дизайни яқинда эълон қилинган патент ҳужжатларида фош этилди. Ноутбук корпуси икки жойидан букланиши мумкин. Шу бўлимлардан бирида процессор, хотира ва клавиатура жойлашади. Қолган икки қисмини эса қайишқоқ дисплей эгаллайди.

Тўғри, бу ҳозирча патент, холос, аммо Lenovo бу лойиҳага жиддий киришган кўринади. Зеро, мазкур компания кейинги пайтларда турли соҳаларда кўпчилик рақибларидан ўзиб кетаётир.

ЎҚИНГ: Snapdragon 855 ва 12/512 ГБгача хотирали илк смартфон – атиги 390 доллардан бошланувчи Lenovo Z5 Pro GT тақдим этилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.