Lenovo интернети 1 гигабитлик смартфон тайёрламоқда!

  •   DiMaX
  •  863
  •  10.03.2017 11:32

Lenovo интернети 1 гигабитлик смартфон тайёрламоқда!

Яқин йиллар ичида бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи ишга туширилиши кутилмоқда. Бунгача эса алоқа операторлари ва мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчилари янги даврга – Гбит/сония тезликдаги 5G тармоғига ўтишга ҳозирлик кўришаётир.

Январь ойида Австралиянинг Telstra уяли алоқа оператори янги, дунёдаги илк гигабитлик LTE-тармоғини ишга туширганлигини маълум қилган эди. Барселонадаги MWC 2017 кўргазмасида эса ZTE компанияси худди шундай тезликдаги маълумот алмашинув қобилиятига эга биринчи смартфонни тақдим этди.

Энди эса Lenovo компанияси Qualcomm ҳамда АҚШнинг Sprint алоқа оператори билан ҳамкорликда шундай девайсни тайёрлашга киришган. Янги Орлеанда ташкил қилинган махсус тадбирда унинг имкониятлари намойиш этилди.

Мазкур смартфон ўртача 600 – 800 Мбит/сония оралиғидаги тезликни намоён этмоқда, аммо ҳозирча бу – лаборатория шароитлари, реал фойдаланишда эса у бирмунча паст бўлиши мумкин.

Айтиш керакки, қурилманинг ўзи махсус ғилофга солиниб, ташқи кўриниши буткул яширилган, фақат дисплейигина кўринади. Афтидан, у Lenovo компаниясининг янги флагмани – Moto Z (2017) бўлса керак.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!