Lenovo жаҳонни янги планшетлари билан таништирди

Lenovo жаҳонни янги планшетлари билан таништирди

Lenovo компанияси Жаҳон Мобиль Конгрессида Windows 10 планшети билан бирга, 4 моделдаги янги Android планшетларини ҳам тақдим қилди. Lenovo Tab 4 ва Tab 10 девайслари май ойидан бошлаб 169 ва 179 евродан сотувга чиқарилади. Tab 4 8 Plus ва Tab 4 10 Plus планшетларининг баҳоси эса 259 ва 299 еврога баҳоланган.

Планшетларнинг барчаси Dolby Atmos стерео технологиясидаги овоз карнайлари билан жиҳозланган. Lenovo Tab 4 8 қурилмасида 4850 мА соатли, Tab 4 10’да 7000 мА соатли аккумулятор ўрнатилган. Планшетларни тўлиқ қувватлаб 12 соат фойдаланиш мумкин.

Девайслар Android 7.0 операцион тизимида фаолият кўрсатади. Lenovo Tab 4 планшети ўзига хос дизайнга эга: орқа панел “қўш шиша” услубида пишиқ қилиб тайёрланган.

Lenovo Tab 4 8 ва Tab 4 10 HD дисплей билан таъминланган ва уларнинг самарадорлиги учун Qualcomm Snapdragon 425 процессори масъул. Ҳар иккала планшетда 2 ГБ оператив хотира мавжуд. Доимий ички хотираси талқинидан келиб чиқиб, 16 ёки 32 ГБ.ни ташкил қилади.

Lenovo Tab 4 8 Plus ҳамда Tab 4 10 Plus
Бу моделларда сиғими Full HD бўлган экранлардан фойдаланилган. Уларнинг самарали фаолият Qualcomm Snapdragon 625 процессори ҳамда 3/4 ГБ оператив хотирага боғлиқ. Ҳар иккала версияда 32/64 ГБ доимий хотирага эга талқинлар мавжуд.

Tab 4 8 Plus ва 10 Plus планшетларида бармоқ излари сканери ўрнатилган. Plus-талқинлар ҳам юқоридаги “кичик” верияларда мавжуд аккумуляторларга эга. Уларни қувватлашда USB-C портидан фойдаланилади.

Барча ланшетларда Kid’s Pack, яъни болани ток кучланишлари, экраннинг зарарли нурларидан ҳимоя қилувчи, қизиқарли махсус тизимлар мавжуд. Шу билан бирга, планшетларда “ота-она режими” ҳам ўрнатилган. Бунда фойдаланувчи бола ота-онаси рухсат берган сайтлардангина фойдалана олади. “Қора рўйхат”даги ресурсларга кириш ман этилади.

Яна бир муҳим жиҳати — Productivity Pack номли пакетнинг борлиги. Унинг таркибида Bluetooth-клавиатура ва эксклюзив фойдаланувчи интерфейси мавжуд. Бу пакет орқали планшетда иловалардан бир нечта алоҳида ойнада тезкор фойдаланиш мумкин.