Lenovo Legion 2 Pro'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

Lenovo Legion 2 Pro'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

Бу ой геймерлар учун ZTE nubia Red Magic 6 серияси, Asus ROG Phone 5 линейкаси ҳамда Xiaomi Black Shark 4 ва 4 Pro смартфонлари намойиш этилди. Энди эса навбат Lenovo Legion 2 Pro девайсига. Қурилма 8 апрель куни намойиш этилиши режалаштирилган.

ЎҚИНГ: Lenovo Legion Pro 2 смартфони Geekbench'да «қўлга тушди»

Ушбу янгилик Lenovo'нинг Weibo'даги саҳифасида эълон қилинган. Lenovo Legion 2 Pro иккиталик турбо совитиш тизимига эга бўлиб, ҳали ҳеч қайси ўйинбоп смартфон бундай имкониятига эга эмас.

Шунингдек, қурилмага Snapdragon 888 чипи, 16ГБ тезкор хотира ўрнатилиши кутилмоқда. Смартфон иккита USB-C портига эга бўлиб, 110 ватт тезкор қувватланиш имкониятини қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Lenovo Legion Duel намойиш қилинди: энг кучли, энг оригинал, энг ўйинбоп смартфон атиги 500 доллардан!