Lenovo Legion – «барча кўзлари белида» жойлашган илк смартфон! (+расмий суратлар ва видео)

  •   DiMaX
  •  2420
  •  16.05.2020 16:56

Lenovo Legion – «барча кўзлари белида» жойлашган илк смартфон! (+расмий суратлар ва видео)

Геймерларга мўлжалланган барча смартфонларни Lenovo компанияси ўзининг Legion модели билан яксон этишга сўз берган. Биз аввалроқ унинг биринчи расмий суратини ва айрим жиҳатларини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Бу рекордчи флагман атиги 15 дақиқадаёқ тўлиқ қувватланиб улгуради!

Интернетда тарқалаётган расмлари унинг умуман ўзгача дизайнга эга эканлигини кўрсатмоқда. Компания мазкур моделнинг геймерларга максимал даражада қулай бўлиши йўлида чиндан ҳам заҳмат чеккан.

Аввало, Lenovo Legion учун энг сўнгги – Android 10 операцион тизими базасида ZUI 12 номли махсус график қобиқ ишлаб чиқилган. Компания мазкур геймерофонини «горизонтал экран» сўзлари билан реклама қиляпти.

ЎҚИНГ: Google Play’дан нақ 16 та ўйинни бепул олишга улгуринг! (тайёр ҳаволалар)

Чиндан ҳам, смартфон ўйин давомида геймернинг қўлида горизонтал ҳолатда туришини ҳисобга олиб, унинг дисплейи ва интерфейсини, барча тугмачаларини ва датчикларини шунга мослаб ишлаб чиқишган. Lenovo Legion’нинг қўшалоқ асосий камераси ва фоточақноғи орқа панелнинг ўртасига ўрнатилган.

Буниси-ку майли, гаджетнинг ҳатто селфи-камераси ҳам «қоқ белида» жойлашган – уни корпуснинг ён қиррасидан чиқувчи механизмга ўрнатишган. Яъни, смартфон геймерлар қўлига ўта даражада мосланган – бунақасини ҳали кўрмагансиз!

Блогерлар ҳали тақдимотдан ҳам аввал Legion’нинг инсайдерлар тарқатган расмлари ва бошқа маълумотларга асосланиб, унинг видеотавсифларини тайёрлашмоқда. Қуйида шулардан бирини (инглиз тилида) кўришингиз мумкин:

Lenovo аввалроқ расман маълум қилганидек, Legion жамланмасида рекорд даражада – 90 ваттлик технология бўйича қувватловчи адаптер ҳам мавжуд. Геймерофоннинг 4000 мА/соатлик аккумулятори унинг ёрдамида атиги 15 дақиқада тўлишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Энг зўр флагманларда энг кераксиз ва ҳатто зарарли бир функция бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.