Lenovo Moto C, Moto M ва Moto X смартфонлар линейкасини жорий йилда тўхтатади

  •   Saroy
  •  309
  •  06.10.2018 12:55

Lenovo Moto C, Moto M ва Moto X смартфонлар линейкасини жорий йилда тўхтатади

Тармоқларда Motorola компанияси смартфонларининг келгуси линейкалари билан боғлиқ маълумотлар пайдо бўлди.

Ушбу хабарнинг тафсилотлари билан машҳур инсайдер Эван Бласс (Evan Blass) ўртоқлашди. Унинг айтишича, Lenovo компанияси бу йил смартфонларининг бир йўла учта линейкасини ёпади. Улар: Moto C, Moto M ва Moto X. Умуман олганда, бу қарорнинг ажабланадиган жойи йўқ. Чунки ушбу линейкага мансуб  қурилмалар янгиланмаганига ҳам анча вақт ўтди. Масалан, охирги Moto X4 бундан бир йил олдин чиққан эди, Moto M эса 2016 йилдан буён янгилангани йўқ.

ЎҚИНГ:Motorola’дан бир йўла тўртта смартфон: ҳаммаси ўрта тоифада

Бундан ташқари,  Бласснинг қўшимча қилишича, келаси йилда Moto G7’нинг рекорд даражада кўп  модели чиқади, булар: Standard, Play, Plus ва Power.

Аввал тарқалган хабарларга ишонадиган бўлсак, Moto G7’нинг стандарт версияси 6.4-дюймли Full HD+ сиғимидаги кенгформатли дисплейга эга бўлади. Қурилманинг ишлашини саккиз ядроли процессор таъминлайди. Шунингдек аппарат 4/64 ГБ’га модификацияланган иккиталик асосий камера ва сиғими 3500 мАч бўлган батарея билан таъминланади. 

ЎҚИНГ:Ҳамма ёқда жосуслар: Motorola OnePower тасвири анонсдан аввал ошкор этилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!