Lenovo Motorola брендидан воз кечади

Lenovo Motorola брендидан воз кечади

Lenovo компанияси Motorola ҳамда Vibe бренди номи остида смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатади. Энди мазкур қурилмалар Lenovo moto номи остида ишлаб чиқарила бошлайди. Бу тўғрида «Ведомости» нашри Lenovo’нинг Шарқий Европа ҳудуди бўйича бўлинмасидаги манбаага асосланиб хабар бермоқда.

2014 йилда Lenovo компанияси Google’дан Motorola Mobility бўлимини 2,91 млрд АҚШ долларига сотиб олган эди. Lenovo айни кунда жаҳоннинг “4”-рақамли смартфонсози ҳисобланади. Gartner тадқиқот компаниясининг маълум қилишича, компания ҳозирча маҳаллий Хитой бозорида Huawei, Oppo каби етакчи “бешлик”ка ҳам кира олмаган. Lenovo 2016 йилнинг IV чорагида 431,5 млн дона смартфон етказиб берган ва бу аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 7%га кўп демакдир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.