Lenovo «мутлақо ромсиз» флагманининг номи ва суратини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1254
  •  11.05.2018 18:32

Lenovo «мутлақо ромсиз» флагманининг номи ва суратини эълон қилди

Бундан икки кун аввал Lenovo вице-президенти Чан Чен (Chang Cheng) компаниянинг навбатдаги флагман смартфони ҳақида илк маълумотни берган эди. Унинг таъкидлашича, бу қурилма корпус олд юзасининг 95 фоизини эгаллаган «ҳақиқий ромсиз» дисплейга эга.

ЎҚИНГ: Lenovo «ҳақиқий ромсиз» смартфонни кўрсатди (+видео)

Энди эса Чан Чен ушбу девайснинг навбатдаги реклама тизерини ҳам эълон қилди. Унда смартфоннинг олд томонини намойиш қилувчи чизма ҳамда моделнинг номи акс эттирилган.

Реклама тизерига қараганда, Lenovo бўлажак флагманининг дисплейи ҳар томонидан ўта юпқа ҳошия билан чегараланган. Экраннинг тепа қисмида «ўйиқ» йўқ – хитойликлар бу гал iPhone X’га эргашишмаган.

Корпуснинг ён қирраларидан кўриниб турибдики, унинг орқа панели металлдан бўлиб, тепа ва пастки қисмларида эса пластикдан ишланган қўйилмалари мавжуд. Чизманинг бурчагида мазкур смартфоннинг номи – «Lenovo Z5» ёзуви туширилган.

Lenovo вице-президентининг таъкидлашича, ушбу модел устида ишлаётиб, муҳандислар тўртта муҳим техник янгилик жорий этишган. Уларнинг айнан нималар эканини Чан Чен изоҳламаган, аммо кузатувчилар бу борада ўз тахминларини айтишган. Булар сурилувчан камера, экран остига жойланган динамик ҳамда дисплейга интеграциялаштирилган бармоқ изи сканери бўлиши мумкин.

Lenovo Z5 флагманининг тақдимот санаси, техник хусусиятлари ва нархи ҳозирча маълум қилинмаётир. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида баҳраманд бўлиш учун бизни кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: MWC 2018’да рекорд: энг ромсиз смартфонни ким ясаган? (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!