Lenovo’нинг ишлаётган ҳолдаги буклама смартфонини «жонли» видеода кўринг!

  •   DiMaX
  •  673
  •  27.09.2018 09:49

Lenovo’нинг ишлаётган ҳолдаги буклама смартфонини «жонли» видеода кўринг!

Қайишқоқ экранли букланувчан телефон яратиш борасида бир қатор смартфонсозлар ҳаракат қилаётганидан хабарингиз бор. Lenovo компанияси ҳам аллақачон шундай қурилма тайёрлаган.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ: Ишлаётган ҳолдаги ҳақиқий буклама смартфон илк «жонли» видеода!

Weibo ижтимоий тармоғида Lenovo компаниясининг букланувчи смартфони прототипи акс этган видео тарқалди. Афсуски, бу девайснинг қаерда, қайси тадбирда намойиш этилганлиги, шунингдек, техник жиҳатлари хусусида маълумот йўқ.

Кўриб турганингиздек, гаджет «орқасига» қайрилиб букланган ҳолида ҳам бемалол ишлаяпти – уни экрани орқали бошқаришяпти. Аммо бу ҳозирча прототип бўлиб, унинг тўлақонли смартфон ҳолида расман тақдим этилиш вақти ҳозирча номаълум.

Айни дамда буклама смартфонни яратиш устида SamsungHuawei, Motorola, LG ва Apple ҳам ишламоқда.

ЎҚИНГ: Ишонасизми? Huawei’нинг «эгилувчан» смартфони 5G модулида ишлайди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.