Lenovo Smart Storage шахсий файлларни архивлашни автоматлаштиради

Lenovo Smart Storage шахсий файлларни архивлашни автоматлаштиради

Хитойнинг Lenovo компанияси 6 ТБгача бўлган дискларни ўрнатиш мумкин бўлган шахсий булутли хотира гаджетини тақдим қилди, деб ёзмоқда 4PDA сайти.  Lenovo Smart Storage қурилмаси икки диапазонли  Wi-Fi модули билан жиҳозланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта аппаратлар билан синхронлана олади. Бу эса фойдаланувчига шахсий хотира қурилмасига дунёнинг исталган бурчагидан Peer-to-Peer технологияси бўйича боғланиш имкониятини беради.

Бундан ташқари, гаджет расмларда юзларни таниш функциясига ҳам эга бўлиб, маълум инсон расмлари иштирокида тасвир тўпламларини ярата олади. Унга симсиз алоқадан ташқари, One Key Upload технологиясига эга тезкор USB орқали ҳам уланиш имконияти мавжуд. Фойдаланувчилар мобил қурилмалардаги контентни гаджет билан автоматик тарзда синхронлашлари мумкин.

Lenovo Smart Storage 140 доллар нархида шу йилнинг май ойида сотувга чиқади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!