Lenovo Tab 3 8 Plus планшетининг техник параметрлари маълум қилинди

Lenovo Tab 3 8 Plus планшетининг техник параметрлари маълум қилинди

Германиянинг WinFuture ресурси Lenovo Tab 3 8 Plus планшетининг техник параметрлари билан боғлиқ тафсилотлар чоп этди. Android базасида ишлайдиган мазкур планшет 2016 йилнинг февраль ойида тақдим этилган Lenovo Tab 3 сериясидаги гаджетларга қараганда бир мунча кучли параметрларга эга бўлади.

Lenovo Tab 3 8 Plus моделига 8 дюймли IPS Full HD экран, 8 МПли асосий ва 5 МПли олд камера, Qualcomm Snapdragon 625, 3 ГБ тезкор хотира ва 16/32/64 версиясидаги доимий хотира ўрнатилади. Шунингдек, доимий хотира сиғимини microSD ёрдамида кенгайтириш мумкин бўлади.

Планшет сиғими 4300 мА/ст бўлган аккумулятордан қувватланади. У LTE тармоқ стандартида ҳам ишлай олади.

Ҳозирча планшетнинг сотув чиқиш санаси ва нархи борасида маълумот берилмаган.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!