Lenovo “Tab3” туркумидаги ҳамёнбоп планшетларни намойиш қилди

Lenovo “Tab3” туркумидаги ҳамёнбоп планшетларни намойиш қилди

Хитойнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида муваффақиятли компанияларидан бири Lenovo бошланғич даражали Tab3 7 ҳамда Tab3 8 планшетларини намойиш қилди. Ҳар иккала планшет Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида фаолият кўрсатади.

Tab3 7 планшети ўз номи билан 7 дюймли IPS-экранга эга. Экраннинг сиғими 1024 х 600 пикселга тенг. Мазкур қурилма 4 ядро ва 1 ГГц частотали MediaTek процессори билан “қуроллантирилган”.

Планшетнинг тезкор хотираси 1 ГБ, ички доимий хотира эса 8/16 ГБ. Мобилб қурилманинг microSD бўлмачаси 32 ГБ.гача бўлган қўшимча флеш хотираларни қўллаб-қувватлайди. Планшетда 5 МП бош ҳамда 2 мегапикселли қўшимча камера мавжуд.

Tab3 7’нинг аккумулятор сиғими 3450 мА соатга тенг. Унинг ўлчамлари 191 х 100 х 8,8 мм. Планшет 260 грамм тош босади. Гаджетда акселерометр сенсор датчиги ўрнатилган.

Tab3 8 планшети ҳам номига мувофиқ 8 дюймли экранга эга бўлган. Экраннинг сиғими 1280 х 800 пиксель. Планшет 1 ГГц частота тезлигида ишлайдиган 4 ядроли MediaTek процессорга, 1/2 ГБ оператив хотира, 16 ГБ доимий хотирага эга.

Планшетнинг 5 МП бош ҳамда 2 МП олд камералари, 4290 мА соат сиғимли аккумулятор батареяси мавжуд.

Планшет ўлчамлари 210 х 125 х 8,9 мм бўлиб, оғирлиги 329 грамм.

Lenovo’нинг ушбу арзон планшетлари июнь ойидан бошлаб сотувга чиқарилади. поступят в продажу в июне. Tab3 7’нинг нархи $79 доллар, Tab3 8’нинг нархи $99 доллар бўлиши маълум қилинган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.