Lenovo  “Терминатор нигоҳ”ли смартфонни тақдим қилди

Lenovo  “Терминатор нигоҳ”ли смартфонни тақдим қилди

Тасаввур қилинг: “ақлли телефон”ингиз сизга ён-атрофдаги моддият, жисмлар, хусусан хона ўлчами, эшик ва деразалар, хонадаги одамлар тўғрисида маълумот берса. Ёки супермаркетга борганингизда телефон сизга олма ёки мева-чеваларнинг қаерда эканини айтса.

Lenovo 9 июнь куни Сан-Францискода бўлиб ўтган тақдимотлари доирасида мана шундай сезгир, “‘Терминатор нигоҳ”ли Танго смартфонини тақдим қилди. Google’нинг 3 йиллик изланишлари маҳсули бўлган Tango лойиҳаси хона шароитида масофа ва ўлчамларни аниқлаш, атрофдаги жисм ва борлиқнинг 3D харитасини шакллантиришга мўлжалланган.

Бу технологияга эга телефонлардаги GPS тизими фойдаланувчининг манзилини қайд этади.

Технологияни кейинчалик электрон воқелик саёҳатларида, видео ўйинларда татбиқ қилиш мумкин бўлади. Lenovo’нинг PHAB2 Pro смартфони бунинг учун ҳар бири алоҳида вазифани бажарувчи 4 та камера, дастурий таъминот ва сенсорлар билан таъминланган.

Бу технология 1984 йилда экранларга чиққан “Терминатор” фильмидаги бош қаҳрамоннинг қобилиятига қиёсланиб, “Терминатор нигоҳи” дея аталган.

“Танго фон”ни жорий йилнинг сентябрь ойида 499 АҚШ долларидан сотувга чиқариш режалаштирилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!