Lenovo ўта кучли ўйин ноутбукларини тақдим этмоқда

Lenovo ўта кучли ўйин ноутбукларини тақдим этмоқда

Lenovo компанияси CES 2017 кўргазмасида янги Legion брендини тақдим этди. Унинг доирасида ўйин ишқибозларига мўлжалланган ускуналар чиқарилади. Биринчи моделлар – Lenovo Legion Y720 ва Y520 ўйин ноутбуклари бўлади.

Ҳар икки ноутбук еттинчи авлоддаги Intel Core i7 асосида яратилади. Улардаги чип моделлар модификациясига кўра фарқланади. Бундан ташқари, қурилмалар 10 -сериядаги NVIDIA видеокартаси ва DDR4 стандартидаги 16 ГБ тезкор хотирага эга бўлади. Маълумот узатиш учун Thunderbolt 3 ва USB Type-C интерфейслари мавжуд.

Lenovo Legion Y720 кенглиги 3840х2160 нуқта бўлган IPS-экран билан жиҳозланади. NVIDIA GeForce GTX 1060 видеокартаси эса графиканинг кучлилигини кафолатлайди. Унда Dolby Atmos товуш тизими ҳам ўрнатилган (бу дунёдаги ушбу технологияни қўллаб-қувватловчи биринчи Windows-ноутбукдир).

Lenovo Legion Y520 эса бироқ кучсизроқ. Унда NVIDIA GeForce GTX 1050 Ti видеокартаси бўлиб, қолган жиҳатлари модификацияга кўра белгиланади. Кучи 2 Вт бўлган Harman динамиклари Dolby Audio Premium’ни қўллаб-қувватлайди.

Ҳар икки қурилма Windows 10 Home ва Microsoft Office 2013 дастурлари билан етказиб берилади.

Lenovo Legion Y520 февралда сотувга чиқарилиб, нархи 899,99 АҚШ доллари бўлиши кутилмоқда. Юқори модель эса апрелда сотувга чиқади. Lenovo Legion Y720’нинг нархи – 1399,99 АҚШ доллари.

Манба: Kun.uz

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!