Lenovo виртуал реаллик гарнитурасини намойиш қилди

Lenovo виртуал реаллик гарнитурасини намойиш қилди

CES 2017 кзргазмаси арафасида Хитойнинг Lenovo компанияси ўз бренди остида чиқарилган илк виртуал реаллик гарнитурасини тақдим этди. Ушбу гарнитура Windows операцион тизимида ишлайдиган компьютерларда ўйналадиган ўйинлар учун мўлжалланган.

Ишлаб чиқарувчининг қайд этишича, мазкур гарнитура 400 АҚШ доллар нархида сотувга чиқарилади ва HTC Vive шлемидан тахминан икки баравар арзон бўлади.

Engadget сайтининг ёзишича, гарнитура бошқа шлемларга қаарганда бир мунча енгил вазнга эга (350 гр). У 1440-1440 пиксель аниқликдаги иккита OLED дисплей ва ўйинда атрофдаги ҳолатни кузатишга хизмат қиладиган иккита олд камера билан жиҳозланган.

Lenovo гарнитуранинг сотувга чиқиш санасини ҳозирча маълум қилмаган.