Lenovo Z5 флагмани ҳатто қуввати 0 фоизга тушганда ҳам ишлайди

  •   Saroy
  •  1204
  •  28.05.2018 11:07

Lenovo Z5 флагмани ҳатто қуввати  0 фоизга тушганда ҳам ишлайди

Lenovo Z5 флагмани тақдимоти арафасида смартфоннинг янги имкониятлари ҳақида маълумотлар тарқалди.

Агар ушбу маълумотлар ўз тасдиғини топса, қурилма дунёдаги энг автоном шароитда ишлайдиган смартфон унвонига эга бўлади. Чунки, хабарга қараганда, у қуввати бутунлай тугагандан кейин ҳам фаолиятни давом эттираверади.

ЎҚИНГ: Lenovo Z5 смартфони кутиш режимида 45 кун ишлаши мумкин

Одатда, смартфонлар қуввати 0 фоизни кўрсатганда ишлашдан тўхтайди. Компания расмий вакили  эса, смартфон батареяси 0 фоизга тушгандан кейин ҳам яна 30-60 дақиқа ишлаб беради, дея таъкидлади.

Хўш, бунинг сабаби нимада, қандай суперкуч янги флагманга бундай мустақилликни бермоқда. Бу ҳақда хабарда ҳеч бир гап айтилмаган, лекин экспертларнинг фикрича, гап литий-ионлибатареяда бўлса керак, чунки у ҳеч қачон охиригача қувватсизланиб қолмайди. Агар шундай бўлганда уни қувватлантириб бўлмасди.

Кўриниб турибдики, аккумуляторнинг қуввати тугаётган бўлса, қурилма энергияни фовқулодда тежаш резжимига ўтади. Бундан ташқари, дастурий таъминот фаолияти ҳам тежамкорликка ўтиб олади ва энергия истеъмолини иқтисод қилишни бошлайди.

ЎҚИНГ: Нақ тўртта технология бўйича рекордчи – Lenovo Z5 мобил фотографияда ҳам бурилиш ясаяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.