LG аллақачон буклама смартфондан ташқари ўралувчи OLED-телевизор ҳам тайёрлаган! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  876
  •  03.11.2018 10:31

LG аллақачон буклама смартфондан ташқари ўралувчи OLED-телевизор ҳам тайёрлаган! (+«жонли» видео)

Эгилувчан дисплейга эга буклама смартфонни биринчи бўлиб тақдим этиш учун Samsung ҳам, Huawei ҳам доғда қолди. Унчалик ҳам танилмаган бир хитойлик компания букланувчи, тағин Snapdragon 8150 процессорли илк смартфонни аллақачон сотувга чиқаришгаям улгурди.

ЎҚИНГ: Илк буклама 5G-смартфон – FlexPai бугундан сотувга чиқди, лекин бу Samsung ҳам, Huawei ҳам эмас! (+«жонли» видеолар)

Айни шундай смартфон устида бош қотираётганлар орасида LG компанияси ҳам бор ва уям аллақачон буклама смартфон тайёрлагани айтилаётир. Бундан ташқари, CES 2019 кўргазмасида у рулон шаклида ўралувчи телевизорини ҳам тақдим этмоқчи! Бу ҳақда компаниянинг ички ҳужжатларида сўз юритилган, демоқда инсайдерлар.

Айтиш керакки, LG Display бундан бир йил аввал диагонали 65 дюймлик, қайишқоқ 4K OLED-дисплейни тақдим этганди. Ўтган йилги CES 2018 анжуманида унинг кўргазма намунаси намойиш қилинган. Энди эса компания тайёр маҳсулот сифатидаги – бемалол бозорга чиқариладиган ўрама телевизорини тақдим этмоқчи.

Булардан ташқари, LG ушбу кўргазмада ThinQ AI тизимли «ақлли» техника жиҳозларини ва ўз роботларини ҳам намойиш қилмоқчи. CES 2019 тадбири келаси йилнинг 9–12 январь кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.

Дарвоқе, Terashop.uz интернет-дўконимизда мазкур компаниянинг LG 43" Full HD Smart LED TV 43LJ610V русумли телевизорини 4 058 000 сўмга сотиб олиш мумкин. Шунингдек, бу ерда ҳамёнбоп – MOONX 32" 32K7000 моделидаги телевизорни 1 419 000 сўмга харид қилиш имкони ҳам бор.

ЎҚИНГ: Samsung The Wall энди энг зўри эмас: LG рекорд даражада улкан ва юпқа micro-LED TV яратди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.