LG бешта камерали V40 ThinQ флагманини илк расмий видеода кўрсатди

  •   DiMaX
  •  423
  •  27.09.2018 10:40

LG бешта камерали V40 ThinQ флагманини илк расмий видеода кўрсатди

Телефонларнинг асосий камерасини учта модулли қилиб чиқаришни Huawei бошлаб берган бўлса, ундан сўнг бир қатор смартфонсозлар ҳам шунақа моделларини тайёрлашмоқда. Жумладан, кейинги ҳафта тақдим этиладиган LG V40 ThinQ модели ҳам шунақалардан бири бўлаётир.

ЎҚИНГ: LG V40: 5 камерали флагман дизайни қандай бўлиши керак?

Ушбу компания LG V40 ThinQ флагманининг биринчи расмий рендерлари ҳамда тизер-видеоролигини эълон қилди. Унга илова қилинган корейс тилидаги пресс-релизда қурилманинг «уч кўзли» эканлиги ва бошқа айрим хусусиятлари биринчи бор расман маълум қилинган.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, мазкур смартфон корпуси мустаҳкамланган шишадан ишланган, аммо қум ёрдамида сайқалланганлиги боис қўлга майин тегади. Жилосиз шиша корпус ярқироқ металл ромга солинган бўлиб, уч хил – кул ранг, қизил ва мовий рангларда бўлади.

ЎҚИНГ: LG яқинда 1800 долларлик смартфон чиқаради, уям янги модел эмас

Дарвоқе, LG V40 ThinQ селфи ишқибозларига ҳам қўл келади – унинг олд камераси иккита объективни ўз ичига олади. Орқа корпусда, уч модулли камерадан пастроқда эса бармоқ изи сканери жойлашган.

Шунингдек, девайс экранининг ўлчами ҳам расман айтилган – диагоналига 6,4 дюйм. Бунда корпуснинг ўзи ўлчамлари LG V30 моделидаги сингари қолади, фақат ромларнинг энсизлашганлиги эвазига дисплей каттароқ бўлади.

ЎҚИНГ: Илғор LG V30 тақдим қилинди: Note 8'дан 500 доллар арзон

Мана, LG V40 ThinQ модели қисман кўрсатилган расмий видеолавҳани томоша қиламиз:

Айтиш керакки, мазкур флагманнинг расмий анонси 4 октябрга белгиланган.

ЎҚИНГ: LG смартфони харидорларига – 500 долларлик қулоқчин совға!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!