LG бу бозорни расман тарк этяпти – у «қўлни ювиб қўлтиққа урди»!

  •   DiMaX
  •  933
  •  06.04.2021 08:49

LG бу бозорни расман тарк этяпти – у «қўлни ювиб қўлтиққа урди»!

Жанубий Кореянинг LG компанияси фойда келтирмайдиган бизнес ва юқори рақобат туфайли смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи. Бу ҳақда компания баёнотига асосланиб, Yonhap агентлиги хабар берди, деб ёзади Daryo.

ЎҚИНГ: Энг тез ва энг секин арзонлашувчи смартфонлар: қайсиларининг нархи икки карра тез пасаяди?

Агентликнинг маълум қилишича, компания 2021 йил 31 июлдан бошлаб смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатади. LG компаниясининг таъкидлашича, смартфон ишлаб чиқаришдан воз кечиш компания даромадларининг қисқа муддатли пасайишига олиб келади, аммо охир-оқибат унинг молиявий аҳволи ва бошқарув самарадорлигини яхшилайди. Агентлик маълумотларига кўра, LG мобил алоқа бизнеси 2015 йилдан зарар кўришни бошлаган. 2020 йили зарарнинг умумий миқдори 4,4 миллиард долларни ташкил қилган.

Соҳа вакилларига асосланиб, агентликнинг хабар беришича, LG Вьетнамнинг Vingroup корпорацияси ва Германиянинг Volkswagen автомобиль ишлаб чиқарувчиси билан ўз уяли алоқаларини сотиш бўйича музокаралар олиб борган, аммо музокаралар муваффақиятсиз тугаган.

Reuters компания баёнотига асосланиб хабар беришича, смартфонларнинг босқичма-босқич бекор қилиниши бошқа йўналишларга, шу жумладан, электромобилларга, интернет маҳсулотларга ва бизнес-ечимларга эътиборни қаратишга имкон беради. Counterpoint тадқиқотларига кўра, дунёда LG смартфонларининг улуши атиги 2 фоизни ташкил қилади. Таққослаш учун: 2020 йили компания 23 миллионта, Samsung эса 256 миллион дона смартфон сотган, дея хабар беради агентлик.

Март ойининг бошида LG компанияси зарурат туғилганида ихчам тагликка тўлиқ «яширинадиган», кичик ойнага эга телевизорини патентлаган эди. LG одатдаги юпқа панеллар ғоясидан чекиниб, телевизорлар шакли ва конструкцияси устидаги тажрибаларини давом эттирмоқда. Компания аввалроқ экрани ихчам қутига жойлашадиган ўзининг биринчи «рулон-телевизори»ни тақдим этганди.

ЎҚИНГ: LG йўл харитаси: Android 11 қайси смартфонларга қачон етиб келади?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.