LG’дан беш камерали смартфон: нархи ошкор бўлди

  •   Saroy
  •  2423
  •  07.07.2018 17:53

LG’дан беш камерали смартфон: нархи ошкор бўлди

LG V40 ThinQ смартфонининг намойиш қилиниш санаси ва нархи бироз ойдинлашди. Ушбу хабарни компаниянинг ўзи расман бермаган бўлса-да, PhoneArena ресурсида бу ҳақда  аниқ ёзилди.

LG V10, V20 ва V30 ларнинг чиқиш тарихига асосланиб, манба  LG V40 ThinQ’нинг анонси шу йил 31 августдан 5 сентябргача Берлинда бўлиб ўтадиган IFA 2018 кўргазмасида уюштирилишини башорат қилмоқда.  Тақдимот маросими 31 август ёки сентябрнинг биринчи ҳафтасида бўлиб ўтса,  21 ва 28 сентябрь оралиғида сотувга старт берилади.

ЎҚИНГ:АҚШда iPhone’дан кейинги оммабоп смартфон брендлари аниқланди

Янги қурилманинг тахминий нархи  чиққан вақтида 899 доллар туради. Таъкидлаш жоизки, ўтган йили  IFA 2017 кўргазмасида дебют қилган LG V30  савдо бошланган кунлари  799 доллар турганди.

Дастлабки миш-мишларга қараганда, код номи Storm деб аталган LG V40 ThinQ  компаниянинг бир йўла бешта камерага эга бўлган илк қурилмаси бўлади. Уларнинг иккитаси олд камера ва учтаси асосий камера.

ЎҚИНГ:Бир объективли Galaxy S8 бош камераси “қўш кўзли” LG G6 ва iPhone 7 Plus’га қарши

Смартфон  iPhone X’дагидек қирқмали ва жуда ихчам. Дизайнига қарасангиз LG G7’нинг каталашгани кўз олдингизга келади.  Қурилманинг юраги Qualcomm Snapdragon 845 процессори ҳисобланади. Шунингдек,  Hi-Fi-чип Quad DAC ва Google Assistant овозли ёрдамчини ишга туширишга мўлжалланган махсус тугма билан таъминланган. Бармоқ излари сканери орқа панелга ўрнатилган.