LG дунёдаги биринчи «сунъий онг»ли кир ювиш машинасини чиқаряпти

  •   DiMaX
  •  1131
  •  19.06.2018 12:11

LG дунёдаги биринчи «сунъий онг»ли кир ювиш машинасини чиқаряпти

Мобил телефонлар ва бошқа қурилмалардан кейин турли маиший техника жиҳозларига ҳам «сунъий идрок» тизими татбиқ этила бошлади. Янги технологиялар биз ҳатто тасаввур эта олмаган функцияларга ҳам қодир.

ЎҚИНГ: Девор ортида нима гаплар? Буни сунъий интеллектдан сўранг

LG Electronics компанияси DeepThinQ «сунъий онг» технологияси билан жиҳозланган илк кир ювиш машинасини ишлаб чиқараётганини маълум қилди. Мазкур технология ёрдамида ушбу жиҳоз фойдаланувчининг буйруқларини англаб, бажара олади.

Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, бу – DeepThinQ технологияси татбиқ этилган иккинчи маиший техника маҳсулотидир. Аввалроқ у чиқарган LG Whisen ThinQ air кондиционери ҳам ушбу технологияга эга бўлиб, у ҳам овозли буйруқларни бажара олади.

ЎҚИНГ: Сунъий онг: Microsoft’нинг уйқусини қочирган чиплар

LG Tromm ThinQ F21VBV деб номланувчи янги кир ювиш машинаси Wi-Fi канали орқали интернетга уланади. Кейин эса у нафақат эгасининг буйруқларини бажаради, балки кир ювиш жараёнининг бориши ва юзага келиши эҳтимоли бўлган муаммолар ҳақида маълумотлар ҳам беради.

Масалан, жараёнда бирор муаммо бор-йўқлигини сўрасангиз, батафсил жавоб беради. Шунингдек, турли даражадаги кирланиш турларини энг мақбул режимда ювиш бўйича «сунъий онг» билан маслаҳатлашиш ҳам мумкин.

Айтиш керакки, LG фойдаланувчиларнинг турмушини янада енгиллаштириш учун турли маиший техника жиҳозларини «сунъий идрок» билан таъминламоқчи эканини маълум қилган.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг сунъий идрокли одамсимон роботи деярли тайёр!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!