LG G5 гаджети Samsung’ни “синдирмоқчи”

LG G5 гаджети Samsung’ни “синдирмоқчи”

LG Барселонада ўтадиган Жаҳон мобиль конгрессида иштирок этиш учун таклифнома олган. Шунингдек, компания вакиллари ҳам LG’нинг ушбу тадбирда янги флагманни тақдим этишини хабар қилишган.

“Бу йил бошқача бўлади. LG Electronics рақобатда Samsung’ни синдиришга тайёр,” дейди LG вакили.

Ҳозир эса эътиборингизга мазкур гаджетлар ҳақида интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар асосида тайёрланган, уларни таққослаш имконини берувчи маълумотларни тақдим қиламиз.

Процессор ва Тезкор хотира

Samsung Galaxy S6 қурилмасида Exynos процессори билан таъминланиши ҳақида гап-сўзлар юрибди. Лекин, иккала қурилманинг ҳам Qualcomm Snapdragon 820 процессорига эга бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Иккала аппарат ҳам 4ГБ тезкор хотира билан ишлайди.

Қўшимча хотира масаласида Қурилмаларнинг 32ГБ, 64ГБ and 128ГБ қўшимча хотирага эга талқинлари ишлаб чиқарилади.  LG G4 каби LG G5 ҳам microSD чипи 2 терабайтгача маълумотни ўқиш имконига эга бўлади.

Аммо, Galaxy S6’нинг қўшимча хотираси ажралмас бўлиши мумкин. Яъни, унга фойдаланувчи мустақил равишда қўшимча хотира ўрната олмайди. Баъзи экспертлар айни шу масалада компаниянинг панд егани, янги қурилмада microSD чипи бўлишини ҳам айтишган.

Камера ва тасвир

Фикр-мулоҳазаларга кўра, рақобат масаласида Galaxy S7 ўзининг 2,560 x 1,440 пиксель сиғимига эга 5.1 дюймли дисплейи билан 5.5 ёки 5.6 дюймли, 4K технологиясига асосланган, 3,840 x 2,160 пиксель сиғимига эга дисплейли LG G5’га ютқазиб қўйиши ҳам мумкин.

Камера масаласида LG G5 20 МП орқа камерага, эҳтимол олдида қўшкамерага эга бўлади.

Galaxy S7 12МП камерага эга бўлиши мумкин. Galaxy S6’да 16МП камерадан фойдаланилган эди. Ҳар иккала қурилма камерасида замонавий имконият ҳисобланган оптик барқарорлик функцияси бўлади.

Аккумулятор

Galaxy S7 3.000 мAс ток қувватига эга бўлувчи қувват тошини олса, LG G5’нинг аккмулятори 4.000 мAс бўлиши мумкин.

Операцион тизим

Ҳар иккала мобиль алоқа воситалари Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишлайди.

Ҳимоя тизими

На Galaxy S6’да ёки LG G4’да бармоқ излари ёки кўз сканери технологиясидан фойдаланилмаган эди. Тасдиқланмаган хабарларда Galaxy S7’нинг бармоқ излари ва кўз қорачиғи сканери технологиясига эга бўлиши айтилган.

Бу ҳақиқатга яқин бўлиши мумкин. Боиси бир муддат аввал LG’нинг Кореянинг кўз сканери технологиясини ривожлантираётган таниқли IRIENCE компанияси билан ҳамкорлик қилаётгани айтилган эди. Демак, LG G5 телефонида ўз фойдаланувчисининг кўзини 50 см узоқликдан туриб таниш қобилияти бўлади. Шунингдек, бу қурилма тизимига кириш учун бармоқ излари сканеридан ҳам ўтиш талаб қилиниши кутилмоқда.

Мутахассислар фикрича, LG G5 ҳамда Galaxy S7 ҳар томонлама жозибадор ва имкониятлари кенг қурилмалар. Бироқ, 4K технологияси, қўшимча хотиранинг катталиги, қувват сиғими  LG G5’га “жанг”да Galaxy S7’дан устун келиш имконини бериши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!