LG G5’нинг металл ғилофи бўлади

LG G5’нинг металл ғилофи бўлади

Ҳозирча LG electronics навбатдаги LG G5 смартфонига оид батафсил маълумотларни сир сақламоқда. Аммо компаниянинг мобиль қурилмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлинмаси ижтимоий тармқодаги саҳифасида қурилманинг юпқа металли ғилофга эга бўлишига оид маълумот ва суратларни эълон қилди.

Android флагманининг металл ҳимоя қопламаси ярим шаффоф ойна сиртли металл туридан ишланган.

Ҳимоя ғилофининг юқори қисмида кириш қўнғироқларини кўриш ва пастки қисмида уларни қабул қилиш учун махсус очиқ ойна қолдирилган. Демак, қўнғироқларни металл қобиқни очмасдан туриб ҳам қабул қилиш мумкин.

Шунингдек, cмартфон экрани “Always On” функциясига эга бўлиб, қурилманинг юқори қисмида экранни кўриш учун қолдирилган, иккинчи экран вазифасини ўтайдиган ойна орқали  фойдали маълумотлар, мисол учун вақт, сана, турли билдирги ва огоҳлантиришлар, бошқа маълумотлар билан мунтазам танишиб бориш мумкин. Яъни, экраннинг ўша қисми фаол функцияга эга бўлади.

Қобиққа ҳашамдорлик ва нафислик бағишлаш, фойдаланиш учун қулай қилиш мақсадида, унинг устидан ялтироқ металл қатлам ётқизилган.

Қурилма ҳақидаги батафсил маълумот 21 февраль куни Барселонада ўтадиган мобиль алоқа конгрессида маълум қилинади.