LG G5: янги Android флагманнинг 5 та ўзига хослиги

LG G5: янги Android флагманнинг 5 та ўзига хослиги

 

Катта ҳаяжон билан Барселонада ўтадиган Жаҳон мобиль конгресси арафасидаги илк таассуротли тақдимотни кузатдик. LG ишонч билан янги смартфонини тақдим қилди. Қуйида қисқа муддат ичида тўпланган экспертлар эътирофини диққатингизга ҳавола қиламиз.

  1. Тусланувчи элементлар

Бу LG G5 гаджетининг катта устунлиги. Чиндан ҳам, у смартфонлар оламига янгича келажак олиб келди. Қўшимча қурилмалар суратга олиш, дам олиш, вақтни мароқли ва фойдали ўтказишга ёрдам беради. Айниқса, мана бу ажралувчи камерани бир қўлда ҳам бошқарса бўлади. Компания уларни “дўстлар” деб атади. Албатта, ҳаёт дўстлар билан янада яхши.

  1. Супер кенг оптик бурчакли камера

LG қурилмада 2 та бош камерадан фойдаланган. 16 ва 8 МП камералар суратни кенг бурчак остида олиш имконини беради. Яъни, одатдаги камералар оладиган сурат 70-75 даража бурчак остида бўлса, бу қўшкамера 130 даража бурчак остида сурат олади. Айниқса, суратларда манзара ва кенгликлар янада яхшироқ акс этади.

  1. Қўшимча хотирани кенгайтириш

microSD қўшимча флеш хотира картаси 128 ГБ эканлиги ҳам ўзига хос жиҳат. Айниқса, Marshmallow операцион тизими хотира картасини ўқишда у қадар ҳам инжиқлик қилмайди.

  1. Ажралувчи аккумулятор

lg-g5-1-166-1280x853

LG бу сафар янги қурилмада кичкина тугмача ёрдамида аппаратдан ажралиб чиқувчи аккумуляторни тақдим қилди. Шунингдек, алоҳида камера қурилмасида ҳам қувват манбаининг борлиги қойилмақом ғоя бўлган.

  1. Мунтазам фаол дисплей

Яна бир ўзига хос жиҳат қурилма дисплейидаги доимий фаол ойнада вақт мунтазам кўриниб туради. Тақдимотда бу жиҳат смартфон фойдаланувчиларининг 1 кунда вақтни билиш учун гаджетига 150 маротаба қараши билан изоҳланди. Компаниянинг айтишича, бу функция жуда кам қувватни ейди. Замонавий технологияга эга дисплей қуёш нурида ҳам тасвирни сифатли кўрсатиши айтилмоқда.