LG G6 флагмани расман тақдим қилинди

LG G6 флагмани расман тақдим қилинди

MWC 2017 кўргазмасида тақдим этилиши кутилган муҳим флагманлардан бири бўлмиш LG G6 смартфони расман тақдим этилди. LG G6 экрани атрофи юпқа рамка билан ўралган. Экран четидаги юпқа рамкаларининг қалинлиги 7,5 мм. Унинг олд шиша панели Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган.

Кутилганидек, унинг олд панелида анъанавий “Home” моддий тугмаси мавжуд эмас. LG G5 қўш объективли бош камера билан “қуроллантирилган”.

Олд панелнинг 90% қисми экрандан иборат. Бу iPhone 7, Samsung Galaxy S7 ва бошқа рақибларникидан ҳам каттароқ дегани. Экраннинг томонлар нисбати 18:9’ни ташкил қилади. Dolby Vision ва HDR 10 визуал технологиясини қўллаб-қувватлайдиган LG G6’нинг тасвир ва овозни янада профессионал узатиши маълум қилинди.

Дисплей бурчаклари силлиқ ва қайрилма кўринишда. Бу эса дизайннинг янада бежирим бўлишига ҳисса қўшган. Бармоқ излари сканери корпуснинг орқа панелига жойлаштирилган.

LG G6 флагмани Snapdragon 821 процессори билан таъмин қилинган. Кўпчилик инсайдерлар унда нисбатан илғор Snapdragon 835’нинг бўлишини тахмин қилишган эди. Qualcomm компанияси Galaxy S8 ва S8 Plus тақдимотига қадар мазкур турдаги процессорларни фақатгина Samsung учун етказиб беришини маълум қилган эди.

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, LG G6 корпуси ичидаги иқлимни салқинлатиб уриш учун махсус мис қувурдан фойдаланилади. У корпус ичида ҳароратни 6-10%га пасайтириб туради.

Флагман бош камераси қўш кўринишда. Уларнинг ҳар иккаласига 13 МП сиғимли сенсор ўрнатилган. Бу модуллардан бири 125 градусли бурчак остида суратга олади ва унинг ёруғлик ўтказувчи оптик приборининг ҳажми f/2.5 (жуда юқори ва яхши), иккинчи объектив эса 71 градусда суратга олади униг апертураси f/1.8. Қўш камералар ўртасида иккита фоточақноқ ўрнатилган. Камера тизими оптик барқарорлаштириш функцияси билан таъминланган.

Смартфоннинг яна бир илғор жиҳати — у  Google Pixel “аққли телефони”дан сўнг Google Assistant тизимига эга жаҳондаги иккинчи смартфон бўлди. Google Assistant (Google Ассистент) — ақлли персонал ёрдамчи бўлиб, Google компанияси томонидан ишлаб чиқилиб, 2016 йил майида тақдим қилинган эди. Унга овозли топшириқлар бериш, икки томонлама суҳбат қуриш, маълумотлар олиш, ақлли қурилмаларни бошқариш мумкин. Мисол учун, тизим бирор манзилга бориш ҳақида маълумотларни айтиши мумкин.

 

Айтиб ўтиш жоизки, март ойидан бошлаб сотилиши режа қилинган LG G6 бир неча талқинларда бозорга чиқади. Осиё смартфон бозори учун чиқариладиган талқин рақамли-аналог таржимон — Hi-Fi Quad DAC технологиясига эга бўлади. Бу эса унинг акустик имкониятларини оширади. Унинг Америка учун ишлаб чиқариладиган талқини эса симсиз қувватлаш тизимига эга бўлади.

LG G6 техник тавсифлар:
Процессор: Snapdragon 821
Оператив хотира: 4 ГБ
Ички хотира: 32/64 ГБ
microSD хотира бўлмачаси: бор
Экран ҳажми: 5,7 дюйм, IPS LCD FullVision,

Пиксель сиғими: QuadHD+ (1440 x 2880 белги), ҳар дюймда 564 ppi
Бош камера: иккита, 13 + 13 МП
Олд камера: 5 МП, кўриш бурчаги 100 градусов
Аккумулятор: 3300 мА соат, тезкор қувватлаш — Quick Charge 3.0
Коммуникация: USB Type-C, 4G LTE, Wi-Fi (802.11 ac), Bluetooth 4.2 LE, GPS, NFC технологияси
Корпус: металл, чанг ва сув таъсирига бардошли (IP68 стандарти)
Ранглари: оқ, қора, кумуш ранг
Операцион тизим: Android 7.0’нинг LG UX талқини (Android 7.1), Google Assistant ёрдамчиси.
Ўлчамлари: 148,9 x 71,9 x 7,9 мм
Вазни: 163 грамм.