LG G6 “орқа-олдин” камера функциясига эга

LG G6 “орқа-олдин” камера функциясига эга

Эҳтимол, Frontback иловасидан фойдалангандирсиз. Ушбу мобиль илова олд ва орқа камерларни бир вақтда ишга тушириб, атрофни тўлиқ форматда суратга олади. LG ушбу функцияни камера тизимига жойлаб, уни “Match Shot” деб номлади. Энди унинг ёрдамида селфи ва орқа камера қараб турган томонни ягона суратга жойлаш мумкин.

Бу ўзига хос жиҳат, айниқса янада кенг ва юқори сиғимли LG G6’нинг экрани учун айни муддао. Компания флагманга “Square Camera” иловасини ҳам ўрнатган. “Match Shot” тизими ва бу илова орқали кенг майдонларни суратга олиш чоғида экран остидаги визир сизга тасвир ҳолатини тўлиқ форматда намойиш қилиб туради.

Эслатиб ўтамиз, янги LG G6 флагмани бугун, 26 февраль куни Барселонада тақдим этилди.

Смартфон ҳақида батафсил ўқинг:

LG G6 флагмани расман тақдим қилинди