LG G6 тақдимот санаси маълум қилинди

LG G6 тақдимот санаси маълум қилинди

Жанубий Кореянинг LG компанияси янги смартфон анонсига бағишланган янги тизерни эълон қилди. Тизерда “See More, Play More” (Кўпроқ кўр ва ўйна) ёзуви ва 26 февраль, Барселона сингари ёзувлар келтирилган.

Гарчи компания ушбу санада MWC 2017 кўргазмаси доирасида  қайси моделни тақдим этишига аниқлик киритмаган бўлса-да, инсайдерлар унда гап айнан LG G6 ҳақида бораётганига шубҳа қилишмаяпти. Янги флагман LG G5 смартфонидан фарқли равишда модулли форматда бўлмайди. Шунингдек, у сув ва чангдан ҳимояланган корпус билан жиҳозланади.

LG G6 моделида 3,5 миллиметрли аудиослот сақлаб қолинади, унга бармоқ изи сканери, 5,7 дюймли Quad HD аниқлигидаги LCD экран ўрнатилади (нисбати 18:9).

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!