LG G7 ThinQ камераларига баҳо берилди

  •   Saroy
  •  1039
  •  19.10.2018 15:52

LG G7 ThinQ камераларига баҳо берилди

Камераларни бир-бирига таққослаш билан шуғулланадиган машҳур DxOMark  сервисига эгалик қилувчи DxO Labs компанияси LG G7 ThinQ смартфонига ҳамда сунъий интеллекти бўлган камераларига шарҳ берди.

LG G7 ThinQ камераси унчалик кўп балл ололмади, бор-йўғи  83 балл, бу эса уни ўтган йилги флагманлар билан бир қаторга қўяди. Ҳозирда у энг зўр камералар бўйича DxOMark версиясида кучли ўнликка ҳам киролмади.

ЎҚИНГ:Беш камерали LG V40 ThinQ тақдим этилди: 900 долларлик мустаҳкам смартфон!

Экспертлар камеранинг нур бериши сезиларли равишда яхшиланганини айтишмоқда.  Суратга олиш режимида смартфон 84 балл олди. Шунингдек аппарат динамик диапазонда ҳам ўзини яхши кўрсатди. Видеога олиш бўйича эса  79 балл тўплади. Кўп ҳолларда суратга олишда камера экспозицияни, ранглар мувозанатини яхши олади. Автофокус  самарадорлигининг пастлиги баллар миқдорига салбий таъсир қилди. Автофокус очиқ ҳавода ҳар доим ҳам ишлаб кетавермайди ва кузатиш функциясига ҳам эга эмас.

ЎҚИНГ:LG V40 ThinQ смартфонининг тўрттала камерасига таъриф берилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!