LG ҳам тугмачаларсиз смартфон ишлаб чиқармоқчи!

LG ҳам тугмачаларсиз смартфон ишлаб чиқармоқчи!

Механик тугмачаларсиз смартфон ишлаб чиқариш ғояси янгилик эмас. Жумладан йил бошида бир нечта хитойлик компаниялар шу каби форм-факторга эга смартфонларни намойиш этганди. Let’s Go Digital ресурси томонидан эълон қилинган патентга кўра, LG ҳам тугмачаларсиз смартфон ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Патентлар Корея интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган. Компания иккита моделни патентлаган ва уларни А ва Б моделлар деб атаган.

ЎҚИНГ: Тугмачасиз ва тирқишсиз илк смартфон – Meizu Zero сотувга чиқди, нархи эса қўрққулик!

Олд томондан қараганда ушбу икки модел бир-биридан деярли фарқ қилмайди. Асосий фарқ эса орқа панелда акс этган. А моделда бир нечта камера датчиклари, Б моделда эса якка датчикли камера кўзда тутилган. Эътиборли жиҳати, компания ушбу қурилмаларда стандарт аудиотирқишни ўз жойида қолдирган. Смартфоннинг бошқа хусусиятлари маълум эмас.

ЎҚИНГ: «Жонли» сурат: Хитойликлар экран ромсизлиги 100 фоиздан ошиқ бўлган смартфон тайёрлашди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.