LG ҳақида 5 факт

LG ҳақида 5 факт

Бир неча ўн йиллар олдин, фойдаланувчилар LG'ни асосан телевизорлар ва бошқа маиший электроника чиқарувчи компания сифатида билишган. Бугунги кунда компания ўзининг ажойиб смартфонлари билан бутун дунёга танилди. Қуйида LG ҳақида баъзи қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз.

Ҳақиқий номи

"LG" қисқартмаси қандай маъно англатишини биласизми? Агар ушбу саволни 90-йилларнинг телерекламаларини диққат билан кўриб чиққан кишига берсангиз, "Life's Good" (“Ҳаёт яхши“) жавобини оласиз. Аммо бу мутлақо тўғри эмас.

Компания чинакамига "Life's Good" номини танитишга ҳаракат қилди. Ушбу шиор рекламаларда бир неча бор такрорланган ва ҳаттоки компаниянинг уяли телефонларидаги рингтон шундай номланган. Аммо буларнинг барчаси ҳақиқатни яшириш учун қилинган.

Гап шундаки, компаниянинг асл номи жуда осиёча жаранглайди - Lucky Goldstar (“Омадли Олтин Юлдуз“).

Samsung билан жиддий зиддият

Samsung'нинг асосий рақобатчиси ким?
Агар шу саволни америкалик кишидан сўрасангиз, албатта Apple жавобини оласиз. Ҳақиқатдан, Ғарб бозорида Samsung смартфонларининг асосий рақиби Apple ҳисобланади.

Аммо, Жанубий Кореяда, яъни Samsung ва LG ватанида, бу икки компания ўзаро муросасиз душман. Урушлар кўплаб суд жараёнлари, корпоратив сирларни ўғирлаш, жосуслик ва корпоратив урушнинг бошқа кўринишлари билан кечади. Адоват шу қадар кучлики, у баъзида мафия жамоаларининг қарама-қарши томонига ўхшаб кетади. Ҳеч бўлмаганда, ушбу компанияларнинг ходимлари бир-биридан доим қочишга ҳаракат қилишлари ҳеч кимга сир эмас.

Қизиқарли томони шундаки, Samsung асосчиси Ли Бён Чхол ва LG асосчиси Ку Инҳве қариндош бўлишган, мактабга бирга боришган ва бирга телевизион тармоқни ишга туширишган. Бу ҳамкорлик Ли Бён Чхол ташкил этган шахсий компания ва LG ўртасида рақобат юзага келгунга қадар давом этди. Уруш дўстликка нуқта қўйган бўлсада, иккала компаниянинг технологик ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатди.

Косметика

Швеция компанияси Nokia ишни қоғоз ишлаб чиқариш ва сотишдан бошланганини кўпчилик билади. Аммо LG компанияси ўз фаолиятини косметикадан бошланганини ҳамма ҳам билмаса керак. 1947 йилда турли хил юз кремларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва бир йил ўтгач компания LG - Lucky Goldstar сифатида рўйхатга олинган.

Бугунги кунга қадар 3 та йўналишда LG ўз бизнесига эга - электроника, телекоммуникация ва косметика. Лекин, LG косметикаси Ғарб мамлакатларига экспорт қилинмайди, асосан Жанубий Кореяда LG Household & Health Care бренди остида сотилади. Айтганча, худди шу бренд Coca-Cola ва бошқа ичимликларнинг Жанубий Кореядаги ягона расмий ишлаб чиқарувчиси ҳам ҳисобланади.

Энг оммабоп телефон

Дунёдаги энг оммабоп телефон ҳали ҳам Nokia 1110 бўлиб, у ўз вақтида 250 миллион дона сотилган. LG бундай муваффақиятга эриша олмади. 2004-2005 йилларда компания Ғарб бозорларига LG Chocolate слайдери билан чиқди. Модель 15 миллион нусхада сотилган. Бугунги кунгача ушбу слайдер энг кўп сотилаётган LG телефонларидан ҳисобланади.

LG Chocolate 176х220 пиксел ўлчамдаги TFT дисплей, 128 МБ ички хотира, 1.3 МП светодиодли камера, Bluetooth ва қадимий мобил Интернет WAP 2.0'га эга.

Биринчи эгилувчан экран

LG телефон сотуви бўйича етакчи бўлмаслиги мумкин, аммо компания, шубҳасиз, эгилувчан дисплейли биринчи смартфон яратувчиси сифатида тарихга кирган. Гап LG G Flex модели ҳақида кетмоқда. Ушбу смартфоннинг корпуси эгилмаса ҳам, ишлаб чиқаришда ўша пайтда инқилобий ҳисобланган, дисплейнинг эгилувчан технологияси қўлланилган. Бу эса эгилувчи экранга эга смартфонни яратишга имкон берган. Ушбу шаклнинг афзаллиги шундаки, смартфонни ҳар қандай текис панелга тирналиш ёки чизилишдан қўрқмасдан жойлаштириш мумкин. Аммо, G Flex LG'га унчалик катта шуҳрат келтирмаган, фойдаланувчилар ҳозирги кунгача классик моноблокларни афзал кўришмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.