LG IFA 2018 кўргазмасида 8K OLED-телевизорини намойиш қилмоқчи

  •   Saroy
  •  534
  •  30.08.2018 12:28

LG IFA 2018 кўргазмасида  8K OLED-телевизорини намойиш қилмоқчи

Бу йил  IFA 2018 кўргазмасида 8K форматидаги телевизорларининг бир нечта модели намойиши кутилмоқда, аммо LG OLED-дисплейи билан фақат битта моделни иштирокчилар ҳукмига ҳавола этмоқда.

OLED-телевизор 88-дюймли 8K форматидаги панелга эга бўлиб, 7680x4320 пикселли, бу 33 миллион пекселдан кўп дегани. Чекланган органик светодиодларда дисплей подсветкани талаб қилмайди, шу боис чексиз контраст ва ҳақиқий маънодаги қора ранг билан таъминлайди. Йил бошида компания айнан, ушбу LG Display матрицасини кўрсатган, чамаси.

ЎҚИНГ:Бунақаси бўлмаган: Galaxy Note 9 буюртмачиларга Samsung Smart TV совға!

Янги телевизор қанча туради, ҳозирча айтилмаяпти. Айрим маълумотларда келтирилишича, бу йил  LG’нинг 8K-телевизорлари савдоси тахминан  60 000 донани ташкил этади, лекин 2022 йилга келиб бундай телевизорларнинг бозор ҳажми 5 миллион донага етаркан.

YouTube  8K ни қўллаб қувватлашни  2015 йилда бошлаган эди, аммо бу каби контентлар ҳали унчалик кўп эмас. Японияда янги форматдаги кўрсатувлар бир неча йилдан буён тест қилинмоқда. Мамлакат 2020 йилдаги Токио Олимпиадасини 8K’да трансляция қилишга ҳозирлик қўрмоқда.

ЎҚИНГ:Дунёдаги илк 146-дюймли MicroLED-телевизори сентябрда сотувга чиқади

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!