LG илк бор Android One’да смартфон чиқармоқчи

  •   Saroy
  •  662
  •  18.06.2018 16:26

LG илк бор Android One’да смартфон чиқармоқчи

Таниқли XDA-Developers ўз ресурсларида LG компанияси  «Android One» дастури доирасида ўзининг илк смартфонини чиқараётгани ҳақда маълум қилди.

Тарқалган хабарларда айтилишича, янги қурилма 5.5-дюймли дисплей билан таъминланади. Дисплейнинг формати Full HD+ ва томонлар нисбати 18:9. Қурилманинг фаолиятини  Snapdragon 450 чипи ва  2/3 ГБ тезкор хотира таъминлайди. Смартфоннинг яна бир устунлиги унга қўйилган батарея сиғими  3000 мАч ҳамда ўзининг QC 3.0 зарядкаси билан. Қурилма ЦАП HiFi ES9218P, USB Type-C порти, Google Pay учун симсиз тўлов NFC-модули ва «тоза» Android 8.1 Oreo.

ЎҚИНГ: Экспертлар кузнинг 5 та энг яхши ҳамёнбоп смартфонларини айтишди

Смартфон яқин орада намойиш этилади.  XDA-Developers вакилларининг сўзларига қараганда, янги смартфон T-Mobile оператори томонидан эксклюзив мақомида фақат АҚШда сотилади. Афсуски, девайс  глобал бозорга чиқариладими, йўқми, ҳозирча маълум эмас.

ЎҚИНГ: Nokia 8 Sirocco флагмани тақдим қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.