LG компанияси Жиззахда 40 миллион долларлик қандай лойиҳа амалга оширмоқчи?

  •   DiMaX
  •  1653
  •  16.02.2019 10:00

 LG компанияси Жиззахда 40 миллион долларлик қандай лойиҳа амалга оширмоқчи?

Жанубий Кореянинг етакчи LG International Co.Ltd компанияси билан 40 миллион АҚШ долларлик шартнома юзасидан музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда инвестиция портали ишга тушди

Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг бу ҳақда маълум қилишича, LG Internatioanal Co.Ltd компанияси вице-президенти Джун Х.Ким бошчилигида ташриф буюрувчиларни вилоят ҳокими ўринбосари А.Аҳмадхўжаев ҳамда вилоят Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Б.Акрамов кутиб олишди.

А.Аҳмадхўжаев вилоятда кейинги йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишда амалга оширилаётган ишлар ва Жиззах вилоятида жорий йилнинг 1 мартидан «Илғор ҳудуд» дастурининг истиқболлари ва вилоятнинг инвестицион ва туризм салоҳияти тўғрисида маълумот берди.

Ўз ўрнида, LG Internatioanal Co.Ltd компанияси вице-президенти Джун Х.Ким сўзга чиқиб, 2018 йил 29-30 август кунлари Жиззах вилоятида ўтказилган Халқаро Инвестиция Форуми доирасида имзоланган умумий қиймати 40 млн. АҚШ долларига тенг «БОПП плёнка ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш» лойиҳаси юзасидан тўхталди. Битимнинг кейинги истиқболлари ва лойиҳани амалга ошириш белгиланган ҳудуднинг аҳамияти, ушбу лойиҳани жадаллаштириш борасида ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда томонлар лойиҳа доирасидаги кейинги амалий ишлар тўғрисида келишиб олдилар.

ЎҚИНГ: Ҳоким ўринбосари: Тошкент каналлари атрофида Wi-Fi ҳудудлар ташкил этилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!