LG ўз смартфонларининг Android 9.0 Pie’гача янгиланиш режасини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  425
  •  19.01.2019 11:57

LG ўз смартфонларининг Android 9.0 Pie’гача янгиланиш режасини эълон қилди

Android операцион тизимининг 9 – Pie талқинининг якуний жамланмаси ўтган йилнинг 20 августидаёқ тақдим этилган. Смартфонсозлар эса ўзларининг турли моделлари учун унга асосланган прошивкаларни босқичма-босқич ишлаб чиқишмоқда.

ЎҚИНГ: Исталган смартфонда Android 9.0 Pie’ни ҳозироқ синаб кўришингиз мумкин!

LG компанияси жорий йил мобайнида ўз смартфонлари Android 9.0 Pie’гача янгиланишининг «йўл харитаси»ни эълон қилди.

Демак, 2019 йилнинг илк чорагида LG G7 ThinQ ҳамда V35 ThinQ моделлари, иккинчи кварталда эса LG V40 ThinQ, V30S ва V30 смартфонлари Android 9.0 Pie талқинидаги прошивкага эга бўлади. LG G6, V20 ҳамда Q8 (2018) русумли девайслар йилнинг учинчи чорагида, LG Q9 ва X5 (2018) эса йил сўнгигача ушбу талқиндаги операцион тизимни қабул қилади.

Дарвоқе, LG G7 ThinQ моделининг Жанубий Кореядаги фойдаланувчилари аллақачон ўз смартфонларини Android 9.0 Pie’гача янгилай бошлашган. Демак, бошқа ҳудудларда ҳам айни шу моделдаги қурилмалар биринчилар қаторида мазкур апдейтга эга бўлса керак.

ЎҚИНГ: Android 9 Pie’га ўтмоқчимисиз? Ёдда тутинг: орқага йўл йўқ!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.