LG Rollable: компания «рулон-смартфон» тайёрламоқда

  •   DiMaX
  •  319
  •  07.11.2020 10:12

LG Rollable: компания «рулон-смартфон» тайёрламоқда

LG компанияси яқин вақтлар ичида Европа Иттифоқи ҳудудида ўзининг «рулон-экран»га эга смартфонини тақдим этиши кутилмоқда. Бу ҳақда LG Rollable товар белгисига оид ариза топширилган, дея хабар бермоқда Daryo.

ЎҚИНГ: Ўрама смартфонни ишлаётган ҳолида «жонли» видеода кўрамиз!

LG’га тегишли патентлардан бирида бу каби қурилма ҳақида маълумот берилган эди. Йиғилган ҳолатда унинг корпуси ихчам, бироқ зарурат туғилганида экранни корпус ичидан «чиқариб олиб», смартфонни планшетга айлантириш мумкин.

Манбаларнинг маълум қилишича, ушбу смартфон 2021 йилнинг мартида тақдим этилади. Афтидан, компания бунинг учун алоҳида кенг кўламли тақдимот ўтказади.

LG’да ҳозирги кунда дисплейни труба шаклида ўраш имконини берадиган технология мавжуд. Фақат ундан смартфонларда эмас, балки телевизорларда фойдаланилмоқда — LG Signature OLED ТV 88 минг доллар нархида сотувга чиққан.

ЎҚИНГ: TCL ўрама экранли антиқа телевизорини намойиш қилди! («жонли» видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!