LG W10 Alpha смартфони намойиш этилди

LG W10 Alpha смартфони намойиш этилди

LG ўзининг янги маҳсулотларини намойиш этишда давом этмоқда. K серияли янги қурилмалардан сўнг, компания бюджет ва бошланғич даражали сегментдаги яна бир моделни тақдим этди.

Бу янги модель LG W10 Alpha смартфони бўлиб, фақат Ҳиндистонда сотилиши айтилмоқда. Унинг жаҳон бозорига чиқиш истиқболлари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.Ташқи томондан, у томчи-тирқишли дисплейга эга одатдаги замонавий мобил телефон. Асосий камера сифатида битта сенсори мавжуд ва LED ёритгичи билан битта модулга киритилган. Янгиликнинг бюджет версиясида бармоқ изи сканери мавжуд эмас.LG W10 Alpha 5,71 дюйм диагоналли ва HD+ дисплей, Spreadtrum CC9863 чипи, 3 Гб тезкор хотира, 32Гб доимий хотира, 8 мегапикселли олд ва орқа камералар билан жиҳозланган.

Смартфон корпуси пластмассадан тайёрланган, корпус ичида 3450 мА/соатли аккумулятор мавжуд. GPS ва Bluetooth 4.1 мавжуд, Android 9.0 Pie операцион тизими қурилма ишини бошқаради. LG W10 Alpha фақат қора рангда чиқарилади. Афсуски, LG нарх белгилаш нуқтаи назаридан оширилган нархларни ўрнатишда давом этмоқда. Ҳозирча, LG W10 Alpha 139 долларга баҳоланмоқда.

ЎҚИНГ: LG ҳақида 5 факт