LG янги бюджет смартфонлар ишлаб чиқаришга киришади

LG янги бюджет смартфонлар ишлаб чиқаришга киришади

LG компанияси Mobile World Congress 2016 кўргазмаси доирасида ваъда қилинган LG G5`дан ташқари, яна иккита Х сафидаги смартфонни тақдим этади. Ўзининг муносиб техник хусусиятларига қарамасдан, смартфонлар ўртача нарх тоифасига киритилади, дея хабар берилди LG расмий сайтида.

LG`нинг янги бюджет, яъни арзон смартфонлари X cam ва X screen деб номланади. Ҳар икки қурилмада ҳам асосий эътибор камералар ва дисплейлар сифатига қаратилган.

Хусусан, X cam моделида асосий камера 13 ва 5 мегапикселли иккита модулга эга бўлиб, олд камераси эса 8 мегапикселни ташкил этади. Ишлаб чиқарувчи смартфонининг асосий хусусиятлари сифатида 5,2 дюймли экран, 1,14 Гц.ли Octa-Core чипи, 2 ГБ оператив хотира ва 2520 мАс батареяни айтиш мумкин.

1208152 1208153

Чап суратда X cam ўнг томонда эса  X screen

Иккинчи X screen смартфонининг асосий ўзига хослиги унинг дисплейида экани айтилмоқда. LG X screen смартфонида янги Always ON технологияси қўлланилган. Ушбу технологиянинг асосий ўзига хослиги шундаки, смартфон экрани доимий равишда ёқилган ҳолатда бўлади. Бунда Always ON ўтказиб юборилган қўнғироқлар ёки хабарлар, сана, вақт ва бошқалардан иборат кичик маълумотларни кўрсатиб туради. Натижада фойдаланувчи ҳар сафар смартфонни блокдан чиқаришга мажбур бўлмайди, ўз навбатида, қурилманинг самарадорлиги ҳам ошади.

X screen экранининг ҳажми 4,93 дюйм (яна 1,76 қўшимчаси билан) бўлса, процессори 1,2 Гц.ли Quad-Core чипидан иборат. Асосий камераси эса 13 Мп, олд камера 8 Мп.ни ташкил этади. Батареясининг сиғими 2300 мАсоат.

Иккала смартфон ҳам Android 6.0 Marshmallow асосида ишлаб, тўртинчи авлод LTE тармоғида интернетга улана олади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!