Li-Fi учун Wi-Fi рақобатчиси бўлиш ҳали эртага ўхшайди

Li-Fi учун Wi-Fi рақобатчиси бўлиш ҳали эртага ўхшайди

Аввал хабар берганимиздек, Эстониянинг Jugnu стартап лойиҳаси асосида  ривожлантирилаётган ёруғлик ёрдамида маълумот алмашиш усули – Li-Fi назарий жиҳатдан секундига 224 гигабайт маълумот алмашиш имкониятига эга.

Шундай бўлса ҳам, бу ғояни амалда кенг татбиқ этишга эришиш қийин кечаётган кўринади. Ақлли чироқлар ёрдамида ёруғлик орқали маълумот алмашишга оид илк лойиҳа 2010 йилда бошланган эди. 2012 йилда бир нечта халқаро компаниялар унга қизиқиш билдирган  бўлишса-да, янги ҳануз технология рақобатга кириша олгани йўқ.

Li-Fi радиочастоталардан фойдаланиш, маълумот ташишга дахлдор бошқа меъёрий ҳужжатларга асосан, маълумот узатиш билан боғлиқ ҳар қандай камчилик ва муаммоларнинг олдини олиши керак. Яъни, унинг бинодан ташқарида, очиқ ҳавода, қуёш нурлари остида ҳам маълумот тарқатишига оид масалаларга амалий жиҳатдан ечим топиш зарур.

Гарчи, маълумот алмашиш тезлиги Wi-Fi технологиясидан юқори бўлса ҳам, Li-Fi девор оша маълумот узата олмайди ва унинг қанча масофага маълумот узата олиши ҳам маълум эмас.

Li-Fi’га аэропорт ва самолёт бортларида авиакомпанияларнинг ахборот тизимларига халақит қилмайдиган симсиз алоқа ўрнатишнинг энг мақбул усули сифатида қаралмоқда.