Libra лойиҳаси Amazon'дек омадли бўла оладими?

Libra лойиҳаси Amazon'дек омадли бўла оладими?

5 июль куни Amazon компанияси ўзининг 25 йиллигини нишонлайди. Компания Жеф Безоснинг гаражида ўз фаолиятини интернет-китоб дўкони кўрининишида бошлаган эди. Ҳозирда эса компаниянинг электрон коммерция, “булутли” ҳисоб-китоб, рақамли эшиттириш сингари кўплаб бўлинмалари мавжуд.

Жефф Безоснинг айтишича, одатда энг омадли компаниялар қўрқмасдан қилинган таваккалдан сўнг вужудга келади. Унинг фикрича, қандайдир янгилик қилиб кўриш учун – омадли кечган тақдирда катта имкониятлар очувчи лойиҳаларни синаб  кириб кўриш лозим.  

Марк Цукербургнинг криптовалюта бўйича янги режалари амалиётдан келиб чиқиб қараганда хавфли соҳа ҳисобланади: Goldman Sachs банки криптовалюталар савдосига мўлжалланган платформа яратишни мақсад қилганди, аммо якунда қисқа муддатли режалардан воз кечди.  

Джефф Безос 25 йил аввал Amazon’ни онлайн китоб дўкони кўринишида ишга туширган эди. Энди эса, амалга оширилган инновациялар ҳамда ечимлар туфайли компаниянинг электрон коммерция, “булутли” ҳисоб-китоб, онлайн рақамли эшиттиришлар ҳамда маиший техника каби тармоқларда  кўплаб бўлинмалари мавжуд.

ЎҚИНГ: Безос, Гейтс, Марк — улар ниманинг орқасидан шунча тез бойимоқда?

Жефф Безоснинг айтишича, шунчаки рақобатчиларни кузатиб ўтирмасдан, таваккалчилик даражаси хавфли бўлган соҳаларга янгиликларни олиб кирувчилар – энг яхши лидерлардир. Безоснинг инновацион тактикаси охирги чорак аср учун шу даражада омадли эдики, Марк Цукерберг китобининг бир саҳифасини унга ажратди.

Facebook яқиндагина ўзининг шахсий криптолвалютаси – Libra’ни ишга тушириши ҳақида маълум қилганди. Ушбу лойиҳа банкда ҳисоб рақами мавжуд бўлмаганлар учун арзон ҳамда қулай молиявий хизматлар кўрсатишга мўлжалланган. Марк Цукерберг янги валюта орқали савдо қилувчи компаниялардан келадиган реклама орқали катта даромад олишни мақсад қилган.

ЎҚИНГ: Жефф Безос ташлаган беш қадам ёки Amazon қандай қилиб 1 триллион долларлик компанияга айлангани ҳақида

Технокомпаниянинг молиявий секторга қўйилган ушбу далил қадами омадли чиқадиган бўлса, бу жараён жаҳон банк системасига катта таъсир ўтказиши мумкин. Деморкатлар партиясидан президентликка номзод бўлган Эндрю Янгнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа тинимсиз ривожланаётган дунёда “банк операцияларига алоқаси йўқ” инсонлар учун алоҳида аҳамият касб этиши мумкин.

ЎҚИНГ: Дунёнинг энг бой одами компанияси банкрот бўлишини башорат қилди

Охирги йилларда муаммо устига муаммо ортираётган Facebook сингари техногигант учун янги йўналишга қилинаётган “саёҳат” омадсиз кечган тақдирда, компания анча қимматга тушиши ҳам турган гап.

Безос Amazon платформасида  таваккалчилик даражаси хавфли бўлган инновацион ечимларни кўп бора синаб кўришга улгурган. Масалан, техногигант 2014 йилда кучли смартфон ишлаб чиқариш мақсадида Amazon Fire моделини сотувга чиқарди. Афсуски, Безоснинг ушбу лойиҳаси бир йилнинг ичида хонавайрон бўлди, компания эса шу туфайли 170 миллион долларга зарар қилди.

ЎҚИНГ: Журналистнинг "қилмиши" дунёнинг энг бой одамларидан бирига жуда қимматга тушди!

Аммо, катта таваккал билан қилинган ишлар компанияга барибир сезиларли туртки берди. Ҳисоб-китобларни булутли серверларда амалга оширишга мўлжаллаган платформа бўлмиш Amazon Web Services 2006 йилда ишга туширилган эди. 2018 йилга келиб лойиҳа 25 миллион доллар олиб келган ҳолда, компаниянинг операцион фойдасида катта улушни эгаллагади. Amazon Prime Video ва Alexa сингари кўплаб янги лойиҳалар ҳам ишга туширилиш вақтида турли хавфлардан ҳоли эмасди.

 “Fire телефони касодга учраган бўлсада, биз ўз билимимизни тўғри ишлатган ҳолда, Echo ва Alexa’ни яратиш ишларини тезлаштириш учун бор кучимизни ишга сола олдик”, - деб ёзади Безос ўзининг акционерларга қилган мурожаатномасида.

ЎҚИНГ: Марк Цукерберг хотинига инновацион «уйқу яшиги» ясаб берди: натижадан ўзи ҳам ҳайратда!

Amazon маданияти – яъни, омадсиз ва хавфли кўринсада тинимсиз равишда янгиликларни қўллаб кўриш – бошқа рақобатчиларга қараб иш тутувчи компаниялар одатига зиддир. Безоснинг таъкидлашича, рақобатчиларни кузатишга жуда кўп вақтини сарфлайдиган компаниялар, ўз мижозлари нимани хоҳлаётганлигини унутиб қўяди.

Цукерберг узоқ вақт давомида Instagram ва WhatsApp сингари йирик, шу билан бирга омадли лойиҳаларни сотиб олишни мўлжаллаб келди. Энди эса у ўз қўли билан Facebook’ни боши берк кўчага олиб кирмоқда.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Дуров: «Нима учун WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмайди?»

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.