LineageOS ёрдамида эски русумлардаги смартфонларга ҳам Android 9 Pie ўрнатамиз! (+юклаб олиш учун ҳаволалар)

  •   DiMaX
  •  1770
  •  26.08.2019 12:30

LineageOS ёрдамида эски русумлардаги смартфонларга ҳам Android 9 Pie ўрнатамиз! (+юклаб олиш учун ҳаволалар)

Google компанияси Android 9.0 Pie талқинидаги операцион тизимини тақдим этганидан сўнг маълум вақт ўтиб, кўплаб смартфонсозлар ўзларининг айрим маҳсулотларини унгача янгилай бошлашган. Бироқ нисбатан эски моделлардаги смартфонлар учун бу тизим талқинига асосланган прошивка ишлаб чиқилмаган.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон ва оммабоп смартфонларини ҳам Android 9 Pie’гача янгилай бошлади

LineageOS ишлаб чиқувчилари эса мазкур камчиликни қисман бартараф этишди. Яъни, Android операцион тизимининг 9.0 Pie талқинига асосланган LineageOS 16 график қобиғини бир қатор эски ва янги русумлардаги смартфонларга мослаб чиқаришди.

Айни дамда саккизта русумдаги телефон учун LineageOS 16 прошивкасини тегишли ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин:

  1. Samsung Galaxy S4 Value Edition (GT-I9515/L) (jfvelte)
  2. Samsung Galaxy A3 (2016) (a3xelte)
  3. Samsung Galaxy A5 (2016) (a5xelte)
  4. Samsung Galaxy S5 Neo (s5neolte)
  5. Razer Phone (cheryl)
  6. ASUS ZenFone 6 (ZS630KL) (I01WD)
  7. OnePlus 6T (fajita)
  8. OnePlus 7 Pro (guacamole)

Эслатиб ўтамиз: смартфонингизда амалга ошириладиган шу каби ҳар қандай тажрибалар натижаси учун жавобгарлик тўлалигича ўз зиммангизда бўлади. Ҳар эҳтимолга қарши, смартфонга чет прошивка ўрнатишдан аввал унинг жорий ҳолатдаги прошивкасини захиралаб қўйишни тавсия этамиз. Бунинг қандай амалга оширилиши эса қуйидаги мақоламизда кўрсатиб берилган:

ЎҚИНГ: Android-смартфонни сотишга тайёрлаймиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!