“LinkedIn” 26,2 млрд долларга баҳоланди. Харидор эса жуда таниқли …

“LinkedIn” 26,2 млрд долларга баҳоланди. Харидор эса жуда таниқли …

Microsoft профессионал контактлар ижтимоий тармоғи саналган “LinkedIn”ни 26,2 миллиард доллар ёки акция учун 196 долларга сотиб олмоқда, дейилади Microsoft хабарида. LinkedIn ўз бренди ва раҳбарлигини сақлаб қолади, дея аниқлик киритилади хабарда.
Мазкур сайт 433 миллион кишилик аудиторияга эга бўлиб, бир ойда 100 миллиондан ортиқ ноёб фойдаланувчиларни жалб этиш асносида аудитория ўсиши борасида яхши намуна кўрсатмоқда, дея баҳолайди Microsoft.
LinkedIn дунёнинг энг оммабоп ижтимоий тармоқларидан бири бўлиб, жаҳоннинг 200 мамлакатидан 150 дан зиёд компания-муассасалари мазкур мессенжернинг мижози ҳисобланади.
Бир муддат аввал The Real Deal’нинг яширин форумида  “LinkedIn” мессенжери ҳисоб маълумотлар базаси, ҳамда 117 млн фойдаланувчиларнинг электрон почта манзили ва пароллари сотувга қўйилган эди.
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.